Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда 2022 йилнинг май-июль ойларида қовун экспорти икки баробар ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда 2022 йилнинг май-июль ойларида қовун экспорти икки баробар ошди

Ўзбекистондан 2022 йилги қовун экспорти мавсуми май ойи ўрталарида, эртаги қовун навларини ташқи бозорларга жўнатиш билан ўтган йилга нисбатан қарийб бир ҳафта эрта бошланди. EastFruit таҳлилчиларининг хабар беришича, мавсум бошидан буён 2,5 ой ичида экспорт ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан икки баробар ошди ва камида охирги беш йиллик рекордни янгилади.

Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг май-июль ойларида Ўзбекистон жами 9,1 миллион долларлик 21,9 минг тонна қовун экспорт қилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 2 баробар ва 2018-2020 йиллардаги худди шу давр кўрсаткичидан 3 баробар кўпдир.

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, май-июль ойларидаги аввалги рекорд кўрсаткич ўтган йили қайд этилган бўлиб, Ўзбекистондан қовун экспорти ҳажми кетма-кет тўртинчи йил ўсиб бормоқда.

Экспорт географиясига келсак, 2022 йилнинг май-июль ойларида ушбу маҳсулотнинг катта қисми ЕОИИ мамлакатлари бозорларига жўнатилди, унинг умумий экспортдаги жами улуши 19,4 минг тоннани ёки умумий экспорт ҳажмининг 88,6 фоизини ташкил қилди.  Маҳсулотнинг қолган қисми қуйидаги мамлакатларга жўнатилди: Латвия – 1030 тонна (умумий экспортнинг 4,7%), Тожикистон – 690 тонна (3,2%), Германия – 370 тонна (1,7%), Польша – 155 тонна (0,7%), Литва — 116 тонна (0,5%), Чехия — 59 тонна (0,3%), Эстония — 20 тонна ва Мўғулистон — 13 тонна.

Умуман олганда, Ўзбекистондан қовун экспорти мавсуми 9 ойгача — май ойининг иккинчи ярмидан то келгуси йилнинг январь ёки февраль ойига қадар давом этади. Бироқ, маҳсулотни ташқи бозорларга фаол жўнатиш даври июндан ноябргача бўлиб, ушбу олти ойнинг умумий улуши бутун мавсумдаги умумий экспорт ҳажмининг 95%идан ортиғини ташкил қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин