Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида узум етиштириш 5 фоизга ошди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида узум етиштириш 5 фоизга ошди

2021 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда 1313,7 минг тонна узум етиштирилди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоиз кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари республика Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга таяниб.

2021 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, узум етиштириш бўйича етакчилар учта вилоят бўлиб, уларнинг умумий улуши ушбу даврда республикада етиштирилган узумнинг 60,4 фоизига тенг: Самарқанд (38,0%), Бухоро (13,6%) ва Фарғона (8,8%) вилоятлари. Шунга кўра, мамлакатда қишлоқ хўжалиги етиштирувчи ўнта ҳудудднинг умумий улуши 39,6 фоизни ташкил этади.

2021 йилнинг июль ойи бошидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 90 минг гектар майдонда узум етиштирилади. Сўнгги тўрт йилда 52 минг гектар майдонда янги токзорлар барпо этилди. Шу билан бирга, ушбу соҳага субсидия сифатида 210 миллиард сўм (19,6 миллион доллар) йўналтирилди.

Бундан ташқари, яқин йилларда Ўзбекистонда узумзорлар плантацияларини янада кенгайтириш режалаштирилган. Давлат раҳбари 2021 йилнинг июль ойида узумчилик ва узумни саноатда қайта ишлашни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, республиканинг 44 та ҳудудида янги экспортбоп узум етиштириладиган  плантациялар барпо этиш вазифасини қўйган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш учун  бюджетдан қўшимча субсидия ва компенсациялар ажратиш, узумчиликда фойдаланиладиган асбоб-ускуна ва техника импортини рағбатлантириш, солиқ имтиёзлари, узумзорлар барпо этишни молиялаштириш учун банкларга 100 миллион доллар маблағ ажратиш, хориж тажрибаси асосида юқори маҳсулдор, уруғсиз, совуққа чидамли ва касалликларга бардошли янги узум навларини яратиш кўзда тутилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2021 йилнинг ўтган 11 ойида Ўзбекистонга картошка импорти 2020 йилги умумий кўрсаткичдан ошиб кетди

EastFruit

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаолияти учун 100 кг гача оғирликдаги дронлардан фойдаланишга рухсат берилди

EastFruit

Украинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин