Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон ва Тожикистон чегарасида савдо-саноат зонаси ташкил этилади
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида савдо-саноат зонаси ташкил этилади

Яқинда икки давлат расмий ва ишбилармон доираларининг 200 дан зиёд вакиллари иштирок этган Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва истиқболли бозорларни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур йиғилишда аниқ лойиҳалар ҳам кўриб чиқилган. Шундай қилиб, ўзаро савдони фаоллаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида яқин келажакда «Ойбек» ва «Фотехобод» назорат ўтказиш пунктлари ҳудудида “Ўзбекистон – Тожикистон” чегара савдо-саноат зонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. У ерда ишлаб чиқариш объектлари, логистика марказлари ва зарур инфратузилма жойлашган бўлади.

Форум доирасида томонлар транспорт, логистика, ҳудудлараро ҳамкорлик каби бошқа қўшма лойиҳа ва ташаббусларни ҳам муҳокама қилишди.

Шунингдек, бизнес-форумда енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, фармацевтика, электротехника, тоғ-кон саноати ва энергетика каби соҳаларда саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш юзасидан ҳам икки давлатнинг мақсад-режалари эълон қилинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин