Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон ва Саудия Арабистони қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштирмоқда
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

Жорий йилнинг 11 август куни Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари Саудия Aрабистони Подшоҳлиги Aтроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари билан мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтиришда ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашди.

Учрашувда Саудия томони бўлажак олий даражадаги ташриф чоғида қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолаш муҳимлиги ва бунга тайёр эканини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва бошқа маҳсулотлар савдосини кенгайтириш мақсадида аграр соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда икки ҳафта ичида тарвузнинг улгуржи нархлари 50 фоизга ошди

Келишувга кўра, икки давлат томонидан Меморандумлар имзолангандан сўнг ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳалар бўйича аниқ чора-тадбирлар ва йўналишларни ўз ичига олган “Йўл хариталари” тайёрланади.

Шунингдек, Саудия томони Ўзбекистон делегациясини йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва экспорт компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойи охирида Aр-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган йирик агросаноат комплекси кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин