Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон, Тожикистон ва Грузия гилос бозори шарҳи – нарх, сифат ва истиқбол ҳақида
Бозорлар шарҳиДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия гилос бозори шарҳи – нарх, сифат ва истиқбол ҳақида

EastFruit  таҳлилчилари хабарига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида гилос мавсуми қизғин паллада, Грузияда эса энди бошланяпти. Ўзбекистон ва Тожикистонда мавсум  одатдагига қараганда бирмунча кеч, Грузияда ўз вақтида бошланди. Молдова ва Украинада ҳам гилосни реализация қилиш мавсуми кечроқ старт олади. Ушбу мақолада биз 2021 йилнинг 15 май ҳолатига кўра, бозорга кирган гилоснинг нархи, калибри ва  сифатини таҳлил қиламиз.

Ўзбекистонда аввалгидек улгуржи бозорларга у қадар юқори сифатга эга бўлмаган ва кўпроқ майда калибрдаги гилослар келиб тушмоқда. Йирик, ҳатто маҳаллий  ўлчов бўйича  26+ калибрдаги гилосни улгуржи бозорда ҳозирча топиш амри маҳол. Бу ўринда 26 калибрга яқин тўқ қизил рангли гилос улгуржи  юқори  нархда – килограмми  40 минг сўмдан ёки $3,8 АҚШ долларидан сотилаётганини қайд этиш жоиз.

Бунинг устига, асосий  савдо ўрта сифатли тоифадаги маҳсулотга тўғри келмоқда. Бир килограмм бу хилдаги гилос нархи $2,8га тенг, супермаркетларда эса бундай гилоснинг  бир  килограмми  баҳоси  6,4дан  6,8 долларгачани ташкил этади. Ушбу гилос унча катта бўлмаган калибрда ва меваларнинг аксарияти яхши қизарган, аммо бир қисми барибир тўқ рангда эмас.

Улгуржи бозорларда унча қиммат бўлмаган гилосни ҳам топиш мумкин – килограмми $1,1га тенг. Бироқ, бу арзон гилос яхши пишмаган ва қизармаган, жуда майда калибрга эга. Шу билан бирга, айни хилдаги меваларга ҳам талаб бор.

Шу  тариқа EastFruitнинг қаттиқ совуқлардан кўрилган зарарни баҳолаш асосида жорий мавсум ўзбек гилоси нархи баланд бўлиши ҳақидаги прогнозлари тасдиқланиб бормоқда. Шу тариқа, 2021 йили Ўзбекистондан гилос экспорти ҳажмини навбатдаги пасайишини кутиш мумкин.  Ўзбекистондан гилоснинг оммавий  экспорти бу йил 20 майдан кейин бошланади.

Тожикистонда гилоснинг улгуржи нархлари Ўзбекистонга анча арзон. Бироқ бу ерда ҳам сифат билан боғлиқ муаммо бор ва йирик калибрдаги гилослар йўқ.  Энг қиммат ва сифатли гилоснинг бир килограмми $2,5дан сотилмоқда, яъни Ўзбекистондаги  оммавий сегмент ва ўрта сифатли гилосдан ҳам арзон.  Бу ўринда яна   EastFruitнинг Тожикистонни Ўзбекистон билан таққослаганда совуқдан камроқ зарар  кўргани ҳақидаги  фикрлари  тасдиқланади.

Гилос ҳосилида кам йўқотишдан ташқари, Тожикистонда гилос анча арзонлигининг яна бир омили бор. У ҳам бўлса, Қирғизистон билан чегаралар ёпилиши муносабати билан юзага келган логистик муаммолардир. Ҳозирги пайтда икки мамлакат ўртасидаги можаро сабабли экспортчилар гилосни Россияга қўшимча транспорт харажатлари эвазига Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтишга мажбур бўлмоқда.

Грузияда   маҳаллий  гилос  бозорда шу ҳафта пайдо бўлди,  бироқ ҳозирча унча катта  бўлмаган  ҳажмда чиқарилди. Гилос одатдаги муддатда бозорга чиқди. Бу йил  биринчи грузин гилоси нархи ўтган йилдагига қараганда қарийб 20% қиммат бўлиб, унинг бир килограмми  $3,8ни ташкил қилади.  Бу ўринда сўз унча катта бўлмаган калибрдаги ва сифати юқори бўлмаган гилос ҳақида бормоқда. Йирик калибрдаги гилослар ҳозирча бу бозорда ҳам йўқ. Шундай қилиб, Грузияда гилос энг қиммат нархда, бироқ бу ерда мавсум, анъанага кўра, Марказий Осиё мамлакатларидагига қараганда анча кечроқ бошланади.

Марказий Осиёдаги каби Грузияда ҳам совуқ  туфайли ҳосилнинг бир қисми бой берилган. Грузин боғбонларининг дастлабки  ҳисоб-китобларига кўра, гилос ҳосили 2020 йилдагига қараганда кам,  нархи эса мос  равишда юқори бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин