Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон супермаркетларида ультра-эртаги (ёш) картошканинг нархи тез пасаймоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон супермаркетларида ультра-эртаги (ёш) картошканинг нархи тез пасаймоқда

Қарийб ўн кундан бери Тошкент шаҳридаги супермаркетларда плёнка остида етиштирилган ультра-эртаги (ёш) картошка сотилмоқда. Ушбу картошка 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида экилган бўлиб, унинг ҳосили йиғим-терими республиканинг жанубий ҳудуларида 2022 йилнинг 10-15 февраль кунлари бошланган.

EastFruit таҳлилчилари ушбу маҳсулот нархи тез пасайиб бораётганига эътибор қаратишмоқда.  2022 йил 21 февраль куни “Макро” супермаркетлар тармоғининг Тошкентдаги бир нечта дўконида чакана нархи 1 кг учун 23 000 сўмдан ультра-эртаги (ёш) картошка сотувга чиқди. Икки кундан кейин худди шу тармоқда унинг нархи 1 кг учун 20 000 сўмга, яъни, 13 фоизга пасайди.

2022 йилнинг 26 февраль куни яна бир супермаркетлар тармоғи – “Korzinkа”нинг Тошкентдаги бир нечта дўконида чакана нархи 1 кг учун 16 000 сўмдан ультра-эртаги (ёш) картошка сотувга чиқди.

Шундай қилиб, ушбу картошка турининг нархи Тошкент шаҳри дўконларида сотувга чиққан кундан бошлаб, беш кун ичида – 2022 йилнинг 21 февралидан 26 февралига қадар 1 кг учун 23 минг сўмдан 16 минг сўмга, яъни, 30 фоизга арзонлашди.

Аввалроқ  EastFruit 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ушбу ультра-эртаги картошканинг экин майдонлари ўзгаришсиз қолгани ҳақида ёзган эди. 2021 йилнинг декабрь ойи бошидан 2022 йилнинг февраль ойи охирига қадар Ўзбекистонда об-ҳаво аномалиялари кузатилмагани боис, ўта эртапишар картошка ҳосилдорлиги ўтган йиллар даражасида бўлиши кутилмоқда. Фақат бу картошка оммавий бозор учун муҳим аҳамиятга эга эмас, чунки, одатда, ушбу маҳсулот юқори нархда ва нисбатан кичик миқдорда сотилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар – 2022 йилнинг 1 июнь санасида ўтказиладиган онлайн конференция эътиборида

EastFruit

Япониялик ҳамкорлар иссиқхона технологияларини Ўзбекистон кластерлари ва фермерларига ўргатишга тайёр

EastFruit

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин