new potatoes with the peel on the table in a bag, food close up
Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон супермаркетларида ультра-эртаги картошка сотувга чиқди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон супермаркетларида ультра-эртаги картошка сотувга чиқди

Мана, бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари плёнкали иссиқхоналарда етиштирилган жорий йил ҳосилининг ультра-эртаги (ёш) картошкасини харид қилиш имконятига эга. Бироқ, бу йилги мавсумнинг ушбу янгилиги январь ойидаги аномал совувлар туфайли тахминан бир ойга кечикди ва ўтган йилгидан ўртача 1,5 баробар юқори нархда сотувга чиқди, дея қайд этди EastFruit экспертлари.

2023 йилнинг 25 март санасидан Маkro супермаркетлар тармоғи  Ўзбекистон пойтахтидаги дўконларида чакана нархи 1 кг учун 33 990 сўмдан ультра-эртаги (ёш) картошка сотила бошлаганини эълон қилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда пиёз йиғим-терим мавсуми старт олди: янги ҳосил экспорти қачон бошланади?

Ўтган йилги мавсумда ушбу маҳсулот Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида жорий мавсумдан анча эрта ва анча арзон нархда сотувга чиққан эди. 2022 йили худди шу супермаркетлар тармоғида 21 февраль куни ультра-эртаги (ёш) картошка 22 990 сўм/кг нархда сотувга чиққан ва икки кундан сўнг нарх 1 кг учун 19 990 сўмгача пасайган.

2022 йилнинг 26 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетларда ёш картошканинг чакана нархлари 1 кг учун 15 990 сўмдан 19 990 сўмгача бўлган.

Бошқача айтганда, жорий йилда ушбу мавсум янгилиги чакана савдода ўтган йилга нисбатан тахминан бир ой кечроқ ва 2022 йилга нисбатан ўртача 1,5 баробар қиммат нархда сотувга чиқди. Бунга сабаб, 2023 йилнинг 10-16 январь кунлари Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқлардир. Бу даврда мамлакат пойтахтида ҳаво ҳарорати кундузи Цельсий бўйича минус 13 даражагача, кечаси эса минус 17 даражагача пасайди. 17 январдан бошлаб ҳаво илий бошлади, лекин аста-секинлик билан — 25-январга қадар ҳарорат кундузи нолдан бироз юқори, кечаси эса минус 7 даражагача пасайди. Ўзбекистоннинг ҳатто жанубий вилоятларида ҳам плёнкали иссиқхоналарда ультра-эртаги картошкани экиш учун қулай об-ҳаво шароити жорий йил январь ойининг охири ва февраль ойининг биринчи ўн кунлигига тўғри келди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин