Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон-Россия қўшма корхонаси Хитой, Россия ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташув ҳажмини оширмоқчи
Янгиликлар

Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Хитой, Россия ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташув ҳажмини оширмоқчи

“РЖД Логистика” ва Ўзбекистоннинг “UTI Transit” логистика компанияси ҳамкорлигида “RZDL Тransservice Group” қўшма корхонаси ташкил этилди.  Унинг асосий мақсади –  Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида юк ташиш ҳажмини оширишдир, дея хабар бермоқда Podrobno.uz «РЖД Логистика» маълумотлари қайд этилган ҳаволага асосланиб.

Компания Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлади. Унинг вазифаси қуйидаги йўналишлар бўйича мижозларни жалб қилишдир: “Москва-Тошкент-Москва”, Хитойдан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит, “Қозоғистон-Ўзбекистон-Қозоғистон” ва “Москва-Тошкент-Душанбе”.  Бундан ташқари, компания Хитойдан Афғонистон ва Покистонга янги транспорт йўлакларини ривожлантиришда иштирок этади.

Қўшма корхона доирасида «РЖД Логистика» Москва ҳудуди терминалларида юкларни йиғиш ва қабул қилишни, Россия ҳамда Қозоғистон ҳудудлари бўйича йўлда тариф ва хизматларга ҳақ тўлашни таъминлайди, шунингдек, фитинг платформалари ва автоном совутгичли контейнерларни етказиб беради. Ўз навбатида, UTI Tranzit ҳам Ўзбекистонда шундай хизматларни тақдим этади. Йўналиш ва хизматларни кейинчалик кенгайтириш томонларнинг ўзаро келишуви билан амалга оширилади.

Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолиятининг биринчи босқичида Москва-Тошкент-Москва йўналиши бўйича ойига 2 бор айланма-рейс мунтазамлиги билан юк ташишда ҳар бир поезддаги 40 футлик автоном режрижераторли контейнерларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади.  Шунингдек, корхона Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида автомобиль транспорти орқали  агросаноат товарларининг экспорт-импорт  ташувларини ташкиллаштиради. Шундай қилиб, 2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга ташув ҳажмини ҳафтасига 5 еврофурагача, қарама-қарши йўналишда эса ҳафтасига 7 еврофурагача ошириш режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг: 2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда

Қўшма корхонанинг истиқболдаги режалари орасида Россия Федерацияси, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ўртасида темир йўл ҳамда автомобиль йўллари орқали ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳам бошқа турдаги юкларнинг ташув базасини кенгайтириш кўзда тутилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин