Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон бу йил ҳам Европа Иттифоқига пиёз экспорт қиладими?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон бу йил ҳам Европа Иттифоқига пиёз экспорт қиладими?

Яқинда EastFruit жамоаси Ўзбекистондаги биринчи савдо миссиясини якунладиа. Ушбу миссия доирасида мазкур мамлакатдан олдиндан танланган сархил сабзавот ва мевалар экспортёрлари Европа Иттифоқи мамлакатларидаги йирик харидорлар билан музокаралар олиб боришди.  Бундан ташқари, хорижлик меҳмонлар Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги боғлар, мева сақлаш жойлари, мева-сабзавотларни музлатиш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Ўзаро фикр алмашинув ва истиқболли экспорт товарларини излаш жараёнида маълум бўлдики, бу йил Европада пиёз тақчиллиги юзага келиши мумкин. Айрим трейдерларнинг фикрича, 2018/19 йилги мавсумда Марказий Осиё мамлакатлари Европа Иттифоқи мамлакатларига юз минг тоннага яқин пиёз экспорт қилган вазият такрорланиши эҳтимоли юқори.

Пиёз тақчиллигига 2022 йил ёзида Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатларидаги қурғоқчилик ва аномал иссиқ об-ҳаво сабаб бўлди. Иккинчи сабаб — Россиянинг Украинадаги жанговар ҳаракатлари, зеро, бу Украинанинг жанубий ҳудудларида пиёз етиштириш деярли тўлиқ тўхтаб қолишига олиб келди. Шунга кўра, Украина жуда муҳим ишлаб чиқарувчи ва экспортёрдан пиёз импортёрига айланди.  Россия армияси эса Украина денгиз портлари ҳудудида навигация хавфсизлигига таҳдид солишда давом этаётгани сабабли, пиёзни мамлакатга олиб кириш  деярли фақат Европа Иттифоқи давлатларидан мумкин.

Марказий Осиё пиёзини Европа Иттифоқига экспорт қилиш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири –  транспорт харажатларининг кескин ошиши ва бу кўплаб мамлакатлар учун боғдорчилик экспортини диверсификациялашни қийинлаштирди.

Айни пайтда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистондан Европа Иттифоқига пиёз экспорти актуал эмас, чунки нархлар тафовути транспорт харажатларини қоплаш учун унчалик катта деб бўлмайди. Польшада пиёзнинг улгуржи нархи 1 кг учун 38 АҚШ центини, Тожикистон ва Ўзбекистонда эса 27 центни ташкил этмоқда.  Ҳозир энг юқори нарх Украинада бўлиб, у ерда пиёз аллақачон 1 кг учун 60 АҚШ центидан сотилмоқда. Бироқ трейдерлар келгусида Европа Иттифоқида пиёз нархи ошишини тахмин қилишмоқда, бу эса Марказий Осиёдан ЕИга экспорт учун имкониятлар яратиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин