Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон пиёзининг экспорт мавсуми тугашига бир неча ҳафта қолди
Янгиликлар

Ўзбекистон пиёзининг экспорт мавсуми тугашига бир неча ҳафта қолди

EastFruit мутахассисларининг фикрига кўра, 2021 йилги мавсум Ўзбекистон пиёз етиштирувчилари ва экспортёрлари учун муваффақиятли кечди ва у яқин ҳафталарда якунига етади. Нима учун бу мавсумни муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин ва унинг якунланиши билан боғлиқ қандай аломатлар кузатилмоқда?

Одатда, июль ойида пиёзни Ўзбекистондан ташқи бозорларга етказиб бериш мавсуми тугайди ва статистика буни тасдиқлайди. Сўнгги 8 йил ичида экспорт мавсуми август ойигача давом этган ягона истисно – 2018 йил эди. Бироқ, 2021 йилги мавсумда Россия пиёз бозоридаги ҳозирги вазият  2021 йил истисно бўлмаслигини кўрсатмоқда.

Ушбу маҳсулотни етиштирувчи Ўзбекистон деҳқонлари ва экспортёрлари учун эртаги пиёзни ташқи бозорларга экспорт қилишнинг 2021 йилги мавсуми муваффақиятли бошланди. Ўзбекистонда эртаги қишки пиёзнинг биринчи йирик партиялари улгуржи бозорларга апрель ойининг биринчи ўн кунлигида чиқди. Худди шу ойда Россияда ўтган йилги ҳосилнинг юқори сифатли пиёз етишмовчилиги юзага келди. Маҳаллий пиёз сегментидаги вазият ёмонлашиб, фермерлар ўз маҳсулотларининг утилизациясига харажат қилмаслик учун уларни қайта ишлашга рамзий нархда – 1 рубл/кг (0,014 доллар)дан беришга тайёр эди. Бозорнинг асосий иштирокчилари бу ҳолатни ўтган йилги пиёзнинг сифати пастлиги ва ҳосилда нокондицион маҳсулотлар улуши катта экани билан боғлашди. Бу 2020 йилда нам пиёзни сақлаш билан боғлиқ, чунки йиғим-терим пайтида мамлакатнинг аксарият қисмида узоқ муддатли ёмғирлар кузатилган.

Россия супермаркетлар тармоқлари маҳаллий пиёз сифатсизлиги сабаб, уни сотиб олишни сезиларли даражада камайтирди. Улар Марказий Осиё мамлакатларидан янги ҳосилнинг юқори сифатли маҳсулотлари етказиб берилишини кутди. Шундай қилиб, ушбу минтақа мамлакатларининг пиёз етиштирувчилари учун Россия бозорига экспорт мавсуми жуда муваффақиятли бошланди.

Бу йил Россияда қишки пиёз ҳосилини  йиғиб олиш мавсуми 2020 йилга нисбатан деярли 2 ҳафта кеч бошланди, мамлакат жанубида қишки пиёз июнь ойи бошларида йиғиб олина бошланди. Ўз навбатида, бу Марказий Осиёдан Россия бозорига пиёз экспорти мавсумини яна икки ҳафтага узайтирди. 2021 йилги мавсумда Россияда маҳаллий қишки пиёзнинг бошланғич нархи 2020 йилга нисбатан ўртача 13 фоиз паст бўлишига қарамай (бу, дарвоқе, Марказий Осиёдан олиб кириладиган импорт ҳажми етарлича экани туфайли), Ўзбекистон ва Россияда ўртача улгуржи нархлар фарқи кг учун 20 центдан ортиқни ташкил этди. Бу эса Ўзбекистон экспортёрлари учун Россияга пиёз етказиб беришни давом эттириш имкониятини яратди.

Ўзбекистондан эртаги пиёзни экспорт қилиш, анъанавий ташқи бозорга сотиш учун муваффақиятли мавсумни таъминлаган иккала омил ҳам Россиядаги об-ҳаво шароити билан боғлиқ. Биринчи ҳолат – 2020 йилда пиёзни йиғиш ва сақлаш учун жойлаштириш маҳали давомли ёмғирлар, иккинчи ҳолат – 2021 йилда қишки пиёзни йиғиш мавсуми бошланишининг кечикишидир.

Табиийки, Россиянинг пиёз бозоридаги вазият 2021 йил июнь ойида ўзгара бошлади. Маҳаллий қишки пиёз таъминоти ўса бориб, нархлар аста-секин пасайди. 2021 йил июнь ойининг охирига келиб, Россия ва Ўзбекистон бозорларидаги ўртача улгуржи нархлар ўртасидаги фарқ кг учун 17 центгача, 2021 йил 3 июлдаги ҳолат бўйича эса кг учун 11 центгача камайди.

EastFruit мутахассислари сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистондан экспорт учун пиёз жўнатилиши географиясига эътибор қаратишди. Ва маҳсулотларнинг катта қисми Россиянинг Ўзбекистонга яқинроқ ҳудудларига, РФнинг шимолий қисмига (бу ҳудудларда мева-сабзавотлар нархи мамлакат марказига нисбатан юқоридир) ҳамда Қозоғистонгна жўнатилганини қайд этишмоқда. Ушбу маҳсулот учун логистика харажатларида ҳар бир кг ҳисобига ҳар бир цент унинг таннархида муҳим роль ўйнаганлиги сабаб, Россия бозорида кузатилаётган нархлар пасайиши тенденциясининг Ўзбекистондан пиёз экспорти географиясига таъсирини яққол кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, Россиянинг пиёз бозоридаги асосий иштирокчилар эртаги пиёз сегментида нархлар пасайиши тенденцияси давом этишини таъкидлашмоқда. Сабаби, ушбу маҳсулотларнинг бозордаги таъминоти ўсишда давом этяпти, пиёзга талаб эса ошмаяпти. Бу шуни англатадики, пиёзни Ўзбекистондан Россияга жўнатишни давом эттириш ва экспорт иқтисодий маънога эга бўлиши учун Ўзбекистонда улгуржи нархлар пасайиши керак. 2021 йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархлари 8 дан 10 центгача бўлганлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда пиёз нархларининг янада пасайиши учун ушбу нархлар даражасида “захира” кам.  Шунингдек, ички бозорни унутмаслик керак, чунки ушбу маҳсулотга ички бозордаги талаб унинг нархларинини сезиларли пасайишига “йўл қўймаслиги” мумкин.

Хуллас, ушбу кузатилаётган аломатларнинг бари яқин бир неча ҳафта ичида Ўзбекистондан Россияга пиёз экспорти мавсуми якунланишини кўрсатмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, Россиядаги об-ҳаво шароити ҳар доим ҳам ўзбекистонлик пиёз етиштирувчилар учун муваффақиятли экспорт мавсумини таъминлай олмайди, чунки, об-ҳаво ўзгаришларини, ёғингарчилик даври ва давомийлигини  ҳеч қачон аввалдан аниқ айтиб бўлмаган. Шу боис, EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда эртаги пиёз етиштиришни кўпайтириш катта таваккал деб ҳисоблашади. Ўзбекистон пиёзини экспорт бозорларига олиб борадиган йўлдаги қатор муаммолар EastFruitнинг «Ўзбекистон эртаги пиёз етиштиришни кўпайтириб, катта таваккал қилмоқда» сарлавҳали материалида ҳам қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июнь ойи охирида ушбу маҳсулот Ўзбекситондан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун транспорт воситаларига сўровлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади: транспорт сўровларининг тахминан 15 фоизи пиёз экспорти улушига тўғри келди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистон “Россия – Ўзбекистон” агрологистик коридорининг таркибий қисмига айланади

EastFruit

2021 йилда Грузиядан голубика экспорти 47% га ошди

EastFruit

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин