Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон мева-сабзавотлари Россияга экспресс-поездларда етказилади
Янгиликлар

Ўзбекистон мева-сабзавотлари Россияга экспресс-поездларда етказилади

Ўзбекистон ва Россия ўртасида мева-сабзавотларни совутгичли контейнерларда экспресс-ташиш йўлга қўйилди. Бундай келишувга апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтган «Иннопром-2021» халқаро саноат кўргазмаси доирасида эришилган эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» AЖ «Россия темир йўллари» (РЗД) компаниясини Россия Федерацияси йўналиши бўйича совутгичли контейнерларда сабзавот ва мевалар тезкор етказиб берилишини ташкил этиш учун жалб қилмоқчи, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига таяниб.

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Россиянинг «РЖД логистика» компанияси вакиллари музлатгичли контейнерларда маҳсулот ташиш учун агро-экспресс-поездларини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришишди»,  дейилади Қонунчилик палатаси веб-сайтидаги хабарда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Россия ўртасида юк ташишни тезлаштириш учун махсус йўлак яратилади

Ушбу келишувга апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтган «Иннопром-2021» халқаро саноат кўргазмаси доирасида эришилди.

«Бу янги йўналиш Ўзбекистон экспорти, айниқса, мева-сабзавот бизнеси ривожига ижобий таъсир кўрсатади», дея таъкидланди қуйи палатада.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» вакиллари МДҲ, Болтиқбўйи давлатлари ҳамда Эрон темир йўллари маъмуриятлари билан учрашгач, 2021 йилга мўлжалланган қатор чегирмалар олинди. Мазкур чегирмалар экспорт ҳажмини ошириши баробарида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг салоҳиятини юксалтириб, Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини кучайтиради, дея қўшимча қилинди Қонунчилик палатасида.

Ўзбекистон статистикасига тааллуқли маълумотларга кўра, 2020 йил охирига келиб, Россия бозори Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг асосий бозорига айланди – экспорт қиймати 255,4 миллион доллар (ўсиш 1,55 баравар)ни ташкил этмоқда ва бу республика мева-сабзавот экспортининг 25,3 фоизини ташкил этади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин