Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар – 2022 йилнинг 1 июнь санасида ўтказиладиган онлайн конференция эътиборида
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар – 2022 йилнинг 1 июнь санасида ўтказиладиган онлайн конференция эътиборида

EastFruit халқаро лойиҳаси мазкур лойиҳа амалга оширилаётган мамлакатларда мева-сабзавот бизнеси ва савдосини ривожлантириш бўйича тадбирларни давом эттирмоқда. Ҳозир асосий эътибор Ўзбекистонга қаратилган.

Инвесторлар ушбу мамлакатда қандай сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқларни етиштиришга аҳамият беришлари керак?  Мамлакат шароитида иссиқхона бизнеси билан шуғулланиш ва мева ҳамда резаворларни чуқур қайта ишлашга сармоя киритиш нечоғли асосли? Европа Иттифоқига қандай доривор ўсимликлар, гиёҳлар ва зираворларни экспорт қилиш истиқболли?

Шу каби долзарб саволларга жавобларни 2022 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 дан 14:00 гача ўтказиладиган “Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар” Миллий онлайн конференцияси давомида олиш мумкин.

Тадбир ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот секторини ривожлантириш лойиҳаси ҳамда EastFruit, Fruit-Inform ташаббуси билан ташкил қилинди.

Конференция давомида Ўзбекистонда биринчи маротаба сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқларнинг жаҳон бозоридаги тенденциялари ҳисобга олинган ҳолда инвестор учун даромадлилик нуқтаи назаридан энг сармоявий – жозибадор экинларнинг илмий асосланган рейтинги тақдим этилади.

Анжуман спикерлари орасида таниқли экспертлар ва  профессионал мутахассислар бор: ФАО инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий ЯРМАК, Orient Agro Export LLC корхонасининг тижорат директори Ҳусан ҲАЙДАРОВ, Украина боғдорчилик ассоциацияси (УМСА) президенти Тарас БАШТАННИК, ФАО халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр АБДУВОҲИДОВ, Украина Миллий фанлар академияси Боғдорчилик институтининг илмий ишлар бўйича  директор ўринбосари Олександр ЯРЕЩЕНКО,  «Тиферет» лойиҳаси раҳбари Юлия ТИМОШЕНКО, ФАО ва ЕТТБ халқаро маслаҳатчиси Катерина ПОБЕРЕЖНА. Маърузалар мавзулари ва “Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар” Миллий онлайн конференцияси дастури билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Конференция Zооm платформасида бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш  бепул, фақат рўйхатдан ўтиш шарт. Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин