Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон Литванинг Драугисте портига темир йўл орқали юк ташишни йўлга қўйди
Янгиликлар

Ўзбекистон Литванинг Драугисте портига темир йўл орқали юк ташишни йўлга қўйди

“Ўзтемирйўлконтейнер” Ўзбекистондан Литвага мунтазам юк поездлари қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабарига таяниб, Spot.uz хабар бермоқда.

Биринчи поезд 5 декабрь куни Тошкентнинг Сергели станциясидан жўнаб кетди. Поезд 80 та стандарт 20 футлик (6 м) контейнер (минерал ўғитлар билан) сиғимига эга 31 та фитинг платформасидан иборат.

Поезд ўз манзили – Литванинг Драугисте портига етгунига қадар Қозоғистон, Россия ва Беларусь ҳудудларини кесиб ўтади. Маршрутнинг умумий узунлиги 4600 км дан ошади.

Шунингдек ўқинг: Буюк Британия Ўзбекистонга савдо-сотиқ бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этади

Компания вакилларининг айтишича, янги йўлак Ўзбекистон товарларини Европага экспорт қилувчилар орасида талабгир бўлиши кутилмоқда. Мунтазам ташув бизнес учун қулайлик яратади ва вақтни тежаш имконини беради.

Бунгача Ўзбекистон товарларни Туркманистон ва Эрон орқали Туркияга (ва ортга) етказиб беришнинг яна бир йўналишини очган. Ушбу йўналишдаги биринчи поезд Тошкентга 3 декабрь куни етиб келди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

EastFruit

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

EastFruit

Германиядаги йирик халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этилмоқда (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин