Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон компанияси Хитой бозорига қадоқланган қуритилган мевалар етказиб беришни бошлади
Янгиликлар

Ўзбекистон компанияси Хитой бозорига қадоқланган қуритилган мевалар етказиб беришни бошлади

Тошкентдаги “Cherry-pick Production” масъулияти чекланган жамияти  Хитойга “VITA BOOM” ўзбек бренди остида қадоқланган (200 грамм) турли хил қуритилган мевалар етказиб беришни бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси маълумотларига кўра, Хитой қайта ишланган мева-сабзавотлар етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Шу билан бирга, ХХР мамлакатда ўсиб бораётган талабни қондириш учун катта ҳажмдаги қуритилган мева ва ёнғоқларни импорт қилади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Хитойга ерёнғоқ, грек ёнғоғи, ўрик мағизи, қуритилган ўрик ва олхўри, майиз ҳамда бошқа маҳсулотларни етказиб беради. Масалан, Ўзбекистоннинг Хитойга импорт қилинадиган майиз бўйича умумий улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этади. Бироқ, Хитой импортёрлари, кейин қайта ишлаш мақсадида уни қадоқланган ҳолда эмас, балки тарозига тортиб, қадоқланмаган ҳолда сотиб олишади.

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ташаббуси билан Хитойнинг йирик шаҳарларида олиб борилган маркетинг ва кўргазма тадбирлари натижасида узоқ давом этган ўрганишлар, шунингдек, импортёрлар билан узоқ давом этган музокаралар (жумладан, маҳсулот намуналарини тасдиқлаш бўйича қўлланадиган стикерлар ва қадоқлаш дизайни борасида) натижасида Ўзбекистоннинг тайёр маҳсулотлари Хитой бозорига киришга муваффақ бўлди. Хусусан, Хитой компанияси билан тузилган шартнома доирасида Тошкент шаҳридаги “Cherry-pick Production” масъулияти чекланган жамияти Хитойга VITA BOOM ўзбек бренди остида қадоқланган (200 грамм) қуритилган мевалар етказиб беришни бошлади.

Тайёр маҳсулот етказиб беришни тезлаштириш мақсадида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳаво транспортида синов партиясини етказиб беришни амалга оширди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин