Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон компанияси Бенилюкс мамлакатларига лимон экспорти имкониятларини ўрганиб чиқмоқда
Янгиликлар

Ўзбекистон компанияси Бенилюкс мамлакатларига лимон экспорти имкониятларини ўрганиб чиқмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов ва Наманган вилоятидаги Valley Fruits компанияси директори Зуҳриддин Ҳошимов ўзбек маҳсулотларига ташқи бозорларда харидорлар топиш, экспорт ҳажмини ошириш ва хорижий кўргазмаларда маҳаллий корхоналарнинг иштирокини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Valley Fruits компанияси 2017 йили Наманган вилоятида мева-сабзавотларни қуритиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш мақсадида ташкил этилган. Бу хусусда “Дунё” ахборот агентлиги ёзмоқда.

Компания ўз маҳсулотлари учун халқаро Global G.A.P сертификатига эга. Ушбу сертификат компанияга маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларига экспорт қилиш имконини беради.

Айни пайтда корхона вилоятнинг фермер ва деҳқонларини кооператив асосда бирлаштириб, улар етиштирган лимонларни экспорт қилишни йўлга қўйган.

Хусусан, бугунги кунга қадар Норин туманидаги 81 та фермер хўжалиги ва ижарачилардан 250 тонна маҳсулот йиғиб олинди.  Лимон Германия, Швейцария ва бошқа Европа мамлакатлари бозорларига етказилиши режалаштирилган.

Учрашувда Valley Fruits Cooperativeда етиштирилган маҳсулотларни Европа стандартлари асосида Бенилюкс мамлакатларига экспорт қилиш имкониятлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича  Valley Fruits Cooperative маҳсулотлари намуналарини Бенилюкс мамлакатларидаги манфаатдор компанияларга жўнатиш, шунингдек, компаниянинг йил давомида хорижий кўргазмаларда иштирок этишига кўмаклашиш юзасидан келишувга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин