Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон Хитой Экспо-марказида ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон Хитой Экспо-марказида ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда

Хитойнинг Циндао шаҳридаги “Хитой – ШҲТ пилот зонасининг дурдонаси” деб номланган халқаро ЭКСПО-марказ ҳудудида Ўзбекистон савдо павильони очилди. Ушбу савдо павильони пештахталарида Ўзбекистон экспорт маҳсулотлари, хусусан, қуритилган мевалар, заъфарон, мева шарбатлари, табиий асал, қандолат маҳсулотлари, минерал сувлар, халқ ҳунармандчилиги буюмлари ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

2023 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон савдо павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди, унда Шаньдун провинцияси ва Циндао шаҳри маъмуриятлари, ишбилармон доиралар, Хитой Савдо вазирлигининг минтақавий бошқармаси, Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихоналари вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ушбу мажмуада Ўзбекистондан ташқари ШҲТга аъзо бошқа давлатларнинг ҳам савдо павильонлари жойлашган.  Ўзбекистон савдо павильонининг умумий майдони 600 метр кв.ни ташкил этади, павильоннинг ички деворларида Ўзбекистон тараққиёти, тарихи ва маданияти, сайёҳлик салоҳияти, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳақида маълумотлар берилган.

“Хитой – ШҲТ пилот зонасининг дурдонаси” деб номланган ЭКСПО-марказнинг умумий майдони 168 минг метр квадратни ташкил этади. ЭКСПО-марказ “Бир камар, бир йўл” ташаббуси иштирокчилари ва ШҲТга аъзо давлатларга кўргазмалар, маҳсулотлар савдоси, конференция ва учрашувларни бепул ўтказиш имконини беради.

«Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Циндао шаҳридаги Пилот зонада очилган Ўзбекистон павильони мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ва экспортёрлари учун янги имкониятлар эшигини очади. Режа бўйича бу ерга ҳар йили бир неча миллиондан зиёд киши ташриф буюради, улар ушбу кўргазмадаги товарлар билан танишиш, маҳсулотлар харид қилиш имкониятига эга бўлади.  Ушбу савдо павильонининг очилиши Ўзбекистон маҳсулотлари Хитойда танилиши ва ўзбек маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга хизмат қилмоқда.

Элчихонамиз билан ҳамкорликда Хитойнинг бошқа шаҳарларида ҳам шундай савдо павильонларини очиш режалаштирилган.  Қолаверса, мамлакатимиз маҳсулотлари айни пайтда Хитойнинг бир қатор электрон платформалари орқали сотиляпти«, дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хитойдаги вакили Жамшид Сулаймонов.

«Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Хитой бозорига ўз маҳсулотлари билан фаол кириб бормоқда. Уларнинг кўплаб маҳсулотларини бизнинг онлайн савдо платформамизда ҳам кўриш мумкин. Улар ўз мижозларини топмоқда ва савдо ҳажми ошяпти. Бугун мен Циндао шаҳридаги ЭКСПО-марказда Ўзбекистон савдо павильонининг очилишида иштирок этаётганимдан хурсандман. Бу ерда кўплаб янги маҳсулотлар билан танишдим. Компаниямиз Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни давом эттиришга ва Ўзбекистон маҳсулотларини Хитойда кенг тарғиб қилишга тайёр”,  дейди Хитойнинг Alibaba.com онлайн-савдо компанияси вакили Эми Ли ўз фикрини билдирар экан.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин