Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон илм-фанидаги ютуқ: помидор Covid-19га қарши вакцина сифатида (янгиланди)
ДолзарбЯнгиликлар

Ўзбекистон илм-фанидаги ютуқ: помидор Covid-19га қарши вакцина сифатида (янгиланди)

EastFruit мутахассислари дастлаб бу янгиликни ҳазил сифатида қабул қилишди. «Мен помидор едим ва энди коронавирусга қарши эмланган ҳисобланаман», дейиш у қадар ишонарли гапга ўхшамайди, тўғрими?!

Бироқ, ушбу маълумотни текшириб, ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатлашгач, биз хабарни нашр этишга қарор қилдик. Чунки, бу баёнот вазирлик даражасидаги мутасаддилардан келди ва бу 1 апрель ҳазили эмас, балки, 2021 йилнинг август ойига дахлдор ҳақиқат бўлиб чиқди.

Шунга қарамай, бу масала бўйича биз суҳбатлашган мутахассисларнинг фикрича, баёнотда қўпол хатолар бор. Бундан ташқари, уларнинг фикрига кўра, назарий жиҳатдан бу мумкин бўлса-да, кўп йиллик тажрибаларга қарамай, амалда ҳозиргача улар эришиб бўлмас ютуқлигича  қолмоқда.

Шунингдек, бизнинг фикримизча, расмийларнинг бундай баёнотлари мева-сабзавот саноатида аянчли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистоннинг кўплаб аҳолиси вакцинадан шубҳаланади, шунинг учун одамлар помидор истеъмол қилишдан бош тортиши мумкин.

Сир эмаски, иссиқхона помидорининг экспорти Ўзбекистонга ўн миллионлаб AҚШ долларилик экспорт даромадини келтиради. Ва бу бизнесни хавф остига қўйиш тўғри эмас. Зеро, Ўзбекистонда етиштирилган помидор, асосан, Россия Федерациясига экспорт қилинади ва у ерда ҳам коронавирусга қарши вакциналарга ишончсизлик даражаси анча юқори.

Шунинг учун қуйида биз янгиликни қандай нашр қилинган бўлса, худди шу шаклда тақдим этмоқчимиз.

Ўзбекистонлик олимлар  Covid-19га қарши помидор-вакцина етиштира бошлашди.

Ўзбекистоннинг истеъмол қилиш учун мўлжалланган илк вакцинаси икки ой ичида пишиб етилади, деб ёзди uznews.uz.

Sevimli телеканалининг Zamon дастури репортажида қайд этилганидек, бундай помидорни истеъмол қилган киши коронавирус инфекциясига қарши эмланган бўлади.

«Биз клонлаштириш орқали коронавирусни ўсимлик ҳужайрасига киритдик. «Эмланган помидор» истеъмол қилингач, у инсон организмига киради, помидор ҳужайраларидан эса антителалар ажралиб чиқади», дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази олимларидан бири.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан январь-июль ойларида мева-сабзавот экспорти кетма-кет иккинчи йил камаймоқда

Маълумки, марказ олимлари истеъмол қилиш мумкин бўлган ушбу вакцина устида шу йилнинг январь ойидан буён иш олиб боришмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин