Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон Европа Иттифоқи мамлакатларига қовун экспорти географиясини кенгайтирмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон Европа Иттифоқи мамлакатларига қовун экспорти географиясини кенгайтирмоқда

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон қовун экспорти географиясини кенгайтиришда давом этди. Аммо, шу билан бирга, ҳамма бозорларда муваффақият қозонишни уддасидан чиқиб бўлмади.

2021 йили Ўзбекистонда етиштирилган қовунлар илк бор Европа Иттифоқининг Швеция ва Греция каби мамлакатларига экспорт қилинди. Шу билан бирга, Грецияга бир партия қовун экспорти амалга оширилган бўлса, Швецияга бир неча улгуржи партиядаги қовунлар етказиб берилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил

Ўзбекистонлик экспортёрлар Латвия (13 фоиз), Германия (2,6 баробар) ва Украина (40 фоиз) каби давлатларга қовун экспортини кўпайтиришга муваффақ бўлишди. Аммо 2021 йилда Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Молдовага экспорт камайди.  Литва ва Чехияга ҳам экспорт ҳажми кескин пасайди.  Ўзбекистон 2020 йилда Буюк Британиянинг қовун бозорига киришга муваффақ бўлган эди, 2021 йилда эса бу бозорга бирорта ҳам қовун партияси етказиб берилмади.

Ўзбекистондан қовун импорт қилувчи беш йирик давлат – Қозоғистон, Россия, Украина, Латвия ва Германия барча экспортнинг 96 фоизини таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ўзбек қовуни экспорти кескин ўсди. 2021 йилда ҳам экспорт ҳажми ошиши кутилган эди, бироқ, қовун бозорида нархлар кескин ўзгариши ва анъанавий савдо бозорларига маҳсулот жўнатишнинг қисқариши бу режаларни амалга ошириш имконини бермади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

Ўзбекистонда анжир шафтоли уч ҳафта ичида 2 баробардан зиёд арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин