Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон бу йил Жанубий Кореяга гилос экспортини оширди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон бу йил Жанубий Кореяга гилос экспортини оширди

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон Жанубий Кореяга сархил гилос экспортини 65 фоизга оширди. Бироқ экспорт ҳажми нисбатан пастлигича қолди – бутун мавсум давомида ўзбекистонлик экспортёрлар Жанубий Кореялик мева импортёрларининг талабларига жавоб бера оладиган атиги 206 тонна гилос тўплай олишди. Бу Ўзбекистон Жанубий Кореяга 400 тоннадан зиёд гилос экспорт қилган 2017 йилги рекорд ҳажмнинг деярли ярмини ташкил этади.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, АҚШ Жанубий Корея бозорига 12 минг тоннага яқин гилос экспорт қила олди. Ва шу билан бирга, бу йил ўзбек гилоси жуда арзон бўлди, Америка гилоси эса аксинча, анча қиммат сотилмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон ва АҚШнинг гилос ҳосилини йиғиш ва сотиш мавсумлари бир-бирига мос келади. Ўзбек гилоси, ҳатто Жанубий Кореяга етказиб беришни ҳам ҳисобга олсак, 2021 йилда АҚШникидан ўртача икки баравар арзонга сотилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан узум экспорти ҳажми 58 фоизга ошди

Дарвоқе, Ўзбекистон 2021 йилда Россияга 24,5 минг тонна гилос экспорт қила олди ва бунда Жанубий Кореяга экспорт қилинган гилосдан кўра, килограммига 3-4 баравар кам нархда сотилди. Муаммо – Ўзбекистонда гилоснинг йирик калибрлиси ва зарур сифат кўрсаткичлари етарли эмаслигидадир.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ва Жанубий Кореяга энг юқори нархда маҳсулот экспорт қилиш имконияти билан йирик мевали суперинтенсив гилос боғини яратиш ҳақидаги батафсил маълумотлар ушбу материалда мавжуд. Бу ерда Holland Rosetta компанияси вакили Валерий Ляшинскийнинг ушбу мавзу бўйича тақдимотининг видеоси ҳам мавжуд. EastFruit, шунингдек, иккита қизиқарли видео тайёрлади. Уларда интенсив боғда етиштирилган гилосни замонавий технологиялар ёрдамида совутиш, саралаш ва қадоқлаш ҳамда анъанавий усулда гилос етиштириш, йиғиш ва саралаш жараёнлари кўрсатилган.

Айни пайтда жаҳон бозорида энг замонавий технологиялар ёрдамида етиштирилаётган йирик мевали гилосга эҳтиёж мавжуд. Зеро, уни етиштириш кўпроқ даромад олиш имконини беради. Анъанавий гилосга эса талаб тобора пасайиб бормоқда ва уни фақат нархни кескин пасайтириш (2021 йилда содир бўлган ҳолат) орқали сотиш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин