Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон боғдорчилигидаги сув сарфи келгуси авлодлар учун чучук сув танқислиги хавфини туғдириши мумкин
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон боғдорчилигидаги сув сарфи келгуси авлодлар учун чучук сув танқислиги хавфини туғдириши мумкин

1 июнда бўлиб ўтган “Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғи – энг яхши инвестицион нишалар” Миллий онлайн конференциясида ФАО ва ЕТТБ лойиҳаси экспертлари боғбонларни Ўзбекистонда сувдан оқилона фойдаланиш ва сув тежовчи технологиялар учун сармоя киритишга чақирди.

Ўзбекистонлик боғбонлар ва сабзавот етиштирувчиларнинг плантацияларни суғориш учун сувни артезиан горизонтларидан, яъни, 150-200 метрдан зиёд чуқурликдан олиши жуда кенг тарқалган ва бу Ўзбекистонда келгуси авлодларни ичимлик суви билан таъминлаш борасида хавотир уйғотади. Зеро, артезиан сувлари энг муҳим қазилма бойликлари қаторига киради ва шу билан бирга, мамлакатдаги жуда кўп далаларда суғориш қадимий, нооқилона усулда – «жўяклар бўйлаб» амалга оширилади. Менимча, Ўзбекистонда бундай суғориш амалиёти қонуний равишда чекланиши керак. Чунки, бундай усулда суғориш фермерларга ҳам унчалик катта фойда келтирмайди. Томчилатиб суғоришни ўғитлаш билан биргаликда қўллашда сув сарфи бир неча баробар кам бўлади, қолаверса, ҳосилдорлик ва маҳсулот сифатини бир неча баробар ошириш мумкин«, дейди  БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг барча фермерларини ер ости томчилатиб суғориш технологиясига эътибор қаратишга чақирди. Ушбу технология, агар у тўғри ишлаб чиқилган бўлса, анъанавий томчилатиб суғоришга нисбатан анча арзонга тушади, чунки тизим йигирма йилгача узлуксиз ишлаши мумкин. Бундан ташқари, мазкур тизим Ўзбекистоннинг иссиқ иқлими шароитида бегона ўтларга қарши курашишни анча соддалаштиради. Таниқли украиналик агроном-новатор Вадим Дудка томчилатиб суғориш ва фертигациянинг ер ости тизимлари ҳақида жуда кўп қизиқарли материаллар ёзади. Унинг порталимиздаги материалларидан бирини мисол келтириш мумкин.

Андрий Ярмакнинг сўзларига кўра, сувдан оқилона фойдаланишга йўналтирилган сармоялар жуда тез самара беради. Бундан ташқари, улар келгусида фермерларга ўз маҳсулотларини сотиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришда қўшимча имтиёзлар олиш имконини беради. Бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидаги истеъмолчилар ва супермаркетлар тармоқлари маҳсулот етказиб берувчилардан экологик аспектларни қамраб олган барқарор сертификатлашни талаб қилмоқда. Мисол учун, авокадо ва сувни кўп талаб қиладиган бошқа экинларни етиштирувчилар  сувдан атроф-муҳитга зарар етказмай оқилона фойдаланилганини тасдиқлаши керак бўлади. Бундай технологиялардан фойдаланганлар ўз маҳсулотлари учун юқори нархга эга бўлиши мумкин. Қолаверса, ривожланган мамлакатлардаги кўплаб банклар бундай ишлаб чиқарувчиларни имтиёзли молиялаштирмоқда ва бу  бизнесда муҳим омил саналади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин