Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 26 фоизга оширди
Янгиликлар

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 26 фоизга оширди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-февраль ойлари учун Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импорти таркибини эълон қилди. Мазкур маълумотлардан маълум бўлишича, республика икки ой ичида озиқ-овқат импортини 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга – 368 миллион доллардан 499 миллион долларга оширган, деб ёзмоқда “Nuz.uz”.

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импортида етакчи ролни Қозоғистон эгаллаб турибди, ушбу мамлакатдан 180 миллион долларлик озиқ-овқат импорт қилинган (2021 йилнинг дастлабки икки ойида эса 136,7 миллион долларлик маҳсулот).

Қозоғистондан кейинги ўринда Россия – 127,9 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинган (ўтган йилнинг шу даврида 103,9 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари).

Яъни, Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларининг 61 фоизи шу икки давлатдан импорт қилинган.

Хитойнинг Ўзбекистон озиқ-овқат импортидаги ҳиссаси қуйидагича: 2022 йилнинг дастлабки икки ойида – 7,8 миллион доллар ва ўтган йилнинг шу даврида 5 миллион доллар.

Бразилия, Эквадор, Туркия, Покистон, Беларусь мамлакатлари ҳам йирик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилари қаторида.

Расмий статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга дон ва ўсимлик ёғи импорти 436,1 минг тоннани ташкил қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,2 минг тоннага кам.

2022 йилнинг дастлабки икки ойида ўсимлик ёғи импорти 17,5 минг тоннани ташкил қилган.

Аммо, бир қатор маҳсулотлар импорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кескин ошган. Хусусан, мандарин импорти 14,3 минг тоннадан 26,7 минг тоннага, банан 10,5 минг тоннадан 24,7 минг тоннага, картошка 80,5 минг тоннадан 122,4 минг тоннага, маргарин 7,9 минг тоннадан 36,8 минг тоннага ошди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин