Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2022 йилда гилос экспорти бўйича Испанияни ортда қолдириб, жаҳон бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб турибди!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон 2022 йилда гилос экспорти бўйича Испанияни ортда қолдириб, жаҳон бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб турибди!

Бу йил гилос боғларининг гуллаш даврида узоқ давом этган ёғингарчилик туфайли Ўзбекистонда гилос ҳосили ҳажми кескин камайди ва ушбу омил экспортга салбий таъсир кўрсатди. Бу ҳақида “Ўзбекистонда гилос мавсуми натижалари: паст ҳосилдорлик, юқори нархлар ва экспортнинг кескин қисқариши” сарлавҳали мақолада батафсил ёзган эдик.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, 2022 йилда гилос етиштиришнинг қисқариши ва экспорт ҳажми кескин камайишига қарамай, Ўзбекистон ушбу мевани экспорт қилувчи етакчи бешталикда қолиши мумкин ва бу кўрсаткич бўйича аввалгидек Испанияни ортда қолдиради. Зеро, Испания, мана, бир неча йилдирки, об-ҳаво катаклизмларига дуч келмоқда.

Хусусан, 2022 йили Испаниядан гилос экспорти ҳажми турли ҳисоб-китобларга кўра, 30-40 фоизга камайди.  Демак, Ўзбекистон жаҳон бўйича трендда бўлмиш ушбу меванинг жаҳон экспорти рейтингида Испаниядан яна олдинда бўлади.

Ушбу маҳсулот бўйича Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқ мамлакатларида Ўзбекистонга қизиқиш анча юқорилигича қолмоқда. Гарчи, кўпчиликни узоқ масофа, шунингдек, ўзбек меваларининг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммолар чўчитаётган бўлса-да, жаҳонда гилос тақчиллиги кетма-кет бир неча йилдирки яққол сезилмоқда. Шу боис, 2022 йилнинг 15 сентябрь куни ФАО/ЕТТБ мева-сабзавот лойиҳасининг савдо миссияси доирасида Ўзбекистондан гилос ва бошқа ҳўл меваларни экспорт қилувчилар билан музокаралар ўтказиш учун 10 та йирик хорижлик импортёр Тошкентга келади”,  дейди БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги инвестицион департаменти (ФАО) иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Ўтган йили Ўзбекистон Испанияга нисбатан 18 минг тонна кўп гилос экспорт қилган бўлса, жорий йилда ҳар икки мамлакатдан ҳам гилос экспорти ҳажми деярли бир хил бўлади.  Дарвоқе, техник жиҳатдан Ўзбекистон гилос экспорти бўйича жаҳонда бешинчи ўринда, реэкспорт қилувчи Гонконг эса иккинчи ўринда. Шу боис, соф экспортёрлар орасида Ўзбекистон гилос экспорти бўйича жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ҳар йили катта ҳажмда гилос экспорт қилувчи Греция ҳам бу йил ушбу турдаги мева экспортни камайтирди. Дарвоқе, 2021 йилда экспортёрлар рейтингида Ўзбекистон ва Туркияни ортда қолдириб, учинчи ўринни эгаллаган АҚШ гилос экспортини  кескин қисқартиргани қизиқ. Бироқ, ҳатто АҚШдан гилос экспортининг кескин камайиши ҳам мамлакатни жаҳондаги энг йирик 3  экспортёр қаторида қолиш имкониятидан маҳрум этолмади. Аммо Туркия Чилидан сўнг соф иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Ўйлаймизки, бу босқичда Ўзбекистон гилос экспортёрларининг жаҳон рейтингида ҳажм бўйича  ўринга эга бўлишга эмас, балки маҳсулот сифати ва унга ишлов бериш инфратузилмасига эътибор қаратиши керак. Турли ҳисоб-китобларга кўра, 160 минг тоннадан 180 минг тоннагача гилос етиштираётган Ўзбекистон Хитой, Сингапур, Малайзия, БАА, ЕИ мамлакатлари каби “сердаромад” бозорларга сотиладиган етарлича катта калибрли ва сифатли гилос сегментида 1 000 тонна ҳам ҳосил ололмайди. Натижада, маҳсулот етиштириш ҳажми ортиб бораётгани сабаб, табиий офатлар бўлмаган йилларда ўзбекистонлик боғбонлар ўз меваларини тобора арзонроқ нархда сотишга мажбур бўлмоқда. Гилос экспортидан тушадиган даромадлар миқдори бўйича эса Ўзбекистон Канада сингари мамлакатлардан ҳам ортда қоляпти«, дейди Андрий Ярмак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан анор қаерга ва қачон экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумкин?

EastFruit

Ўзбекистонда заъфарон плантациялари кўпаймоқда

EastFruit

Картошка ва пиёзни оптик сараловчи машина (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин