Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон: 2021 йилда 400 га яқин замонавий иссиқхоналар қурилди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон: 2021 йилда 400 га яқин замонавий иссиқхоналар қурилди

2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида Ўзбекистонда умумий майдони 797 гектарлик 398 та замонавий иссиқхона қурилди. Ушбу иссиқхоналарни барпо этишга йўналтирилган умумий инвестициялар ҳажми 2,3 трлн. сўмни ташкил этди.   Мамлакатимизнинг энг жанубий ҳудуди – Сурхондарё вилоятида 350 гектарлик иссиқхоналар барпо этилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Ушбу маълумотлар 2021 йилнинг 11-12 декабрь кунлари Миллий ахборот агентлигининг ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлашга бағишланган материалларида эълон қилинган.

2021 йилнинг июнь ойида EastFruit Ўзбекистон Агробизнес ассоциацияси асосчиси Комилжон Икромовнинг сўзлари келтирилган ҳаволага таяниб, биргина Тошкент вилоятига бу йил 350 гектар ерга мўлжалланган бешинчи авлод иссиқхоналари етказиб берилгани ҳақида хабар берган эди. Биз нима учун унинг сўзлари хато бўлишини мумкинлигини ва  бешинчи авлод иссиқхонаси ҳақида сўз бормаганлигини тушунтирган эдик.

Шундай қилиб, 2021 йилда қурилган замонавий иссиқхоналарнинг 88 фоизи  майдони бўйича мамлакатимизнинг икки вилояти – Тошкент (44 фоиз) ва Сурхондарё (44 фоиз) вилоятларида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнь ойи бошида ҳудудлар бўйлаб давлат-хусусий шериклик асосида замонавий иссиқхоналар ташкил этишга оид қарор имзоланди. Жорий йил август ойининг биринчи ва охирги ўн кунлигида эса иккита ҳужжат имзоланган эди. Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистонда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни мақсадли молиялаштириш учун жами 100 миллион доллар ажратишни назарда тутади.

EastFruit экспертларининг маълумотларига кўра, сўнгги олти йил ичида Ўзбекистонда умумий майдони 3 минг гектардан зиёд замонавий иссиқхоналар барпо этилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

EastFruit

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин