Бош саҳифаЯнгиликларОзарбайжонда маҳаллий уруғлик картошка тақчиллиги кузатилмоқда
Янгиликлар

Озарбайжонда маҳаллий уруғлик картошка тақчиллиги кузатилмоқда

Сўнгги пайтда Озарбайжон фермерлари учун юқори сифатли маҳаллий уруғлик картошка танқислиги катта муаммога айланди, деб ёзмоқда “Картофельная система” (“Картошка тизими”) Sputnik Озарбайжон ҳаволасига таяниб.  Картошка етиштирувчилар хориждан қиммат уруғлик картошка олиб киришга мажбур бўлишяпти.

Товуз тажриба станциясида маҳаллий навларни кўпайтириш ва уруғчилик ишлари олиб борилмоқда.  Мутахассисларнинг таъкидлашича, маҳаллий уруғлки картошка  хориждан келтирилган картошкадан арзон ва унумдорроқдир. Аран пасттекислиги далаларида яхши парвариш билан ҳар гектардан 25-30 тоннагача картошка ҳосилини олиш мумкин.

«Айни пайтда Товуз тажриба станцияси далаларида “Амир-600”, “Севинж”, “Тельман” навли картошкаларнинг маҳаллий  уруғлари етиштирилмоқда.  Импорт қилинган навлардан фарқли ўлароқ, маҳаллий уруғлик картошка арзон. Лекин  миқдор етарлича эмас, аксарият фермерлар унга жуда катта эҳтиёж сезяпти», дейди Товуз тажриба станциясининг Картошка селекцияси ва уруғлик лабораторияси мудири Юсиф Мустафоев.

Мустафоевнинг сўзларига кўра, етишмовчилик сабаби –  тажриба учун экин майдонларининг озлигидир.

«Картошканинг янги навларини яратишга ҳаракат қиляпмиз.  Айни пайтга келиб, институтда бир қанча янги маҳсулотлар яратилди. Булар “Чанлибел”, “Угур”, “Вагиф” ва бошқалардир. Ушбу навлар ҳосилдор, касалликларга чидамли. Бироқ, тажриба майдонлари етарли эмас.  Мақсадимиз – яқин келажакда республикани уруғлик картошка билан таъминлаш учун уруғлик картошка миқдорини кўпайтиришдир”, дейди лаборатория мудири.

Озарбайжонда ҳозир картошка 60-70 минг гектар майдонда етиштирилмоқда ва фермер хўжаликлари 200 минг тоннадан ортиқ уруғлик картошкага эҳтиёж сезяпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Картошканинг Туркиядан келтирилган янги навлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин