Бош саҳифаЯнгиликларОлмаота вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирадиган иссиқхона комплекси ишга туширилди
Янгиликлар

Олмаота вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирадиган иссиқхона комплекси ишга туширилди

Елтай қишлоқ округидаги (Олмаота вилояти, Қозоғистон) “Жетису” ҚХА ҳудудида Голландия технологиялари асосида қурилган “ Eurasian Green Product” МЧЖ иссиқхона мажмуаси очилди. Лойиҳа “Бизнес йўл харитаси – 2025” дастури бўйича электр таъминоти учун давлат томонидан 330,3 млн. пул маблағини қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг матбуот хизматига асосланиб ElDala хабар беради.

Лойиҳага 5,5 миллиард тенге (12,9 миллион доллар) сармоя киритилган, шундан 3,7 миллиард тенге Аграр кредит корпорацияси томонидан ажратилди.

Голландия тажрибаси асосида помидор етиштиришнинг янги юқори технологияли иссиқхона мажмуаси аллақачон йўлга қўйилган. Шунингдек, бу ерда уларнинг уруғлари ҳам йиғилади ва ундан кўчатлар етиштирилади.

Ҳозирда мажмуанинг тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,5-2 минг тоннани ташкил этади ва келгусида уни 3-4 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 2021-2022 йилларда 5 гектар майдонда бодринг етиштириш учун яна бир иссиқхона комплекси қурилади. Учинчи босқичда босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши билан 17 гектар майдонда Туркия технологияси асосида сабзавот ва мевалар омборини қуриш режалаштирилган. Буларни амалга ошириш учун яна 10 миллиард тенга сармоя талаб этилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги поғонада

EastFruit

Шок-музлатиш технологияси резаворларнинг фойдали хусусиятларини узоқ вақт сақлашга имкон беради

EastFruit

Қозоғистон: имтиёзли кредитлар сабзавот етиштирувчиларга мавсумлар ўртасида сабзи ва картошка етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам бериши мумкинми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин