Бош саҳифаЯнгиликларОлма нархи Украинада энг паст даражага тушдими?
Долзарб Махсус Янгиликлар

Олма нархи Украинада энг паст даражага тушдими?

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, бугунги кунда Украинада юқори сифатли олма нархи охирги уч йил ичидаги энг паст даражага тушиб кетган. Шу билан бирга, нархлар пасайганидан кейин ҳам бу сегментда ҳануз талаб йўқ.

Ўтган ҳафта охиридан бошлаб, боғбонлар олманинг деярли барча навлари учун нарх оралиғининг минимал чегараларини 5 грн/кг (0,19 $/кг) га туширишди. Бу  бир ҳафта аввалги кўрсаткичдан ўртача 37% арзондир. Бугунги кунда  украиналик олма етиштирувчиларнинг аксарияти нарх кўтарилиши ва бозор аҳволи яхшиланишини кутиб, қишки олма навларини сақлаш учун омборхоналарга жойлаштиришни афзал кўришмоқда. Аммо шу билан бирга, украиналик боғбонларни бир савол ўйлантиряпти: қиш бошида олмани қаерда сотиш мумкин?

Чакана тармоқлар ва улгуржи компаниялар ҳам бу меванинг чакана савдоси пастлиги сабаб, маҳаллий олма етиштирувчилардан уни харид қилишни камайтиришди. Натижада,  ҳозирги вақтда энг мақбул вариантлардан бири қайта ишлаш бўлиши мумкин. Аммо бу ерда ҳам баъзи нюанслар бор. Қайта ишлаш корхоналари 1,80-2,40 грн/кг (0,07-0,09 $/кг)дан қиммат бўлмаган олманигина сотиб олишга тайёр.

Шунингдек ўқинг: Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis

«Бугунги кунда қайта ишлаш Украина олма бозорининг барқарорлашувига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди. Қайта ишлаш корхоналари украиналик боғбонларнинг ортиқча олмасини ўзлаштиради, деган фикрларни заводларнинг 1,8-2,4 грн/кг гача бўлган сотиб олиш нархлари чиппакка чиқармоқда. Фермерларнинг айтишича, бу нарх даражаси ҳатто ишлаб чиқариш харажатларини ҳам қопламайди ва заводлар вакиллари елка қисишмоқда, чунки, жаҳонда олма концентратига бўлган талаб йил сайин мураккаблашиб боряпти. Бизнинг прогнозларга кўра, камида жорий мавсумнинг биринчи ярмида Украина олма сегментидаги бозор ҳолати яхшиланиши учун жиддий асослар йўқ», дейди «АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси раҳбари Александр Хорев.

Бугун Украинада олмани сотиш нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 35% паст. Ва бугун бу нарх охирги уч йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Олманинг арзонроқ нархлари 2018 йилда, мамлакатда ушбу меванинг рекорд даражадаги ҳосили йиғилганда кузатилган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Бразилияда Purple Gala навли тўқ қирмизиранг олма тақдим этилди

EastFruit

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

Туркияда ўтган йили 1,3 миллион тонна сархил мева шарбат ишлаб чиқариш учун қайта ишланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин