Бош саҳифаЯнгиликларОлхўри бозори: Украина кутилмаганда Молдованинг рақибига айланмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Олхўри бозори: Украина кутилмаганда Молдованинг рақибига айланмоқда

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда сархил олхўри мавсумининг кутилмаган ҳодисаларидан бири бу мева учун Украина бозорида кузатилаётган рекорд даражадаги паст нархлардир. Сабаблар ҳақида биз яқинда Шарқий Европадаги олхўри бозорининг минтақавий шарҳида батафсил ёзган эдик.

Аммо, яна бир ажабланарли томони шундаки, Украина бу мевани экспорт қилиш тажрибаси йўқлигига қарамай, ташқи бозорларда  Молдовага босим ўтказа бошлади. Европа Иттифоқидан мева импортёрлари учун, албатта, биринчи навбатда, сифат кўрсаткичлари ва олхўрининг барқарор етказиб берилиши муҳим. Лекин 2021 йилги Украина олхўрисининг сифати жуда яхши,  украиналик боғбонлар таклиф этаётган маҳсулотлар ҳажми ҳам жуда катта.

Шу сабабли, Украина олхўриси Польшага ҳозир фаол экспорт қилинмоқда, у ерда олхўри нархи анча юқори. Шунингдек, Украина олхўриси Молдованинг анъанавий савдо бозори – Руминияга етказиб берилмоқда. Украина олхўриси Молдованикига нисбатан анча рақобатбардош бўлган яна бир бозор – бу Беларусь бозори. Олхўрини Беларусга экспорт қилиш учун транспорт харажатлари анча паст, чунки, Молдовадан мева экспортёрлари Украина транзити орқали Беларусга маҳсулот етказиб беришлари керак.

Олхўрининг минтақадаги энг йирик импортёри, албатта, Россия ҳисобланади. Умуман олганда, Россия жаҳон бўйича олхўрининг асосий харидори ҳисобланади. Бироқ, у ерда олхўри нархи пасая бошлади ва бунга Украина олхўриси Беларусь орқали мазкур мамлакатга реэкспорт қилингани сабаб бўлган, деган гумон бор.

Тўғри, Россиянинг олхўри бозорига таъсир қиладиган яна бир кутилмаган омил бор – у ҳам бўлса, данакли меваларнинг Грузиядан экспорт қилинишидир. Шу билан бирга, Грузияда олхўри нархи ҳозир Украинадан ҳам паст. Грузия илгари Россиянинг йирик олхўри етказиб берувчиси бўлмаган. Бироқ, 2021 йилда шундай бўладиганга ўхшайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Бу йил Ўзбекистонда 37 минг тоннадан зиёд брокколи етиштирилади

EastFruit

Украинада кучли талаб ва чекланган таклиф туфайли пиёз нархлари ошиб кетди

EastFruit

Озарбайжонда анор ҳосили ўтган йилги даражада сақланиб қолади, маҳсулот етиштириш харажатлари 50 фоизга ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин