Бош саҳифаЯнгиликларОхирги 5 йилда Украинада тарвуз экиладиган ер майдонлари 10 фоизга қисқарди
Янгиликлар

Охирги 5 йилда Украинада тарвуз экиладиган ер майдонлари 10 фоизга қисқарди

Украинада ҳар йили қарийб 400 минг тонна тарвуз етиштирилади, уларнинг 38%и мамлакатнинг Херсон вилоятида экилади. Охирги 5 йил мобайнида тарвуз экиладиган майдон 10 фоизга қисқарган ва 2020 йилда 46,5 минг гектарни ташкил қилган. Бу ҳақда “Украина қишлоқ хўжалиги бизнеси клуби” уюшмаси хабар берган.

“Ўтган йили етиштирилган тарвузнинг қарийб 8 фоизи экспорт қилинди. Бу маҳсулотнинг оғирлиги туфайли асосий харидорлар географик жиҳатдан Украинага яқин бўлган давлатлар бўлди. 2020 йилда Украина тарвузининг асосий импорт қилувчи давлатлари – Молдова (Украина экспортидан тушган даромаднинг 29%и), Польша (21%), Латвия (17%), Литва (15%) ва Беларусь (10%). Тарвуз импорти ҳам бор, лекин у аҳамиятсиз ва украиналиклар умумий ҳажмининг 1% даражасида”, – дейди УКАБ таҳлилчиси Светлана Литвин.

Тарвуз жаҳон миқёсида олиб қараганда унинг 80% Осиёда этиштирилади. Бундай бўлиши табиий, чунки тарвуз ўсиши учун кўп қуёш нури ва иссиқлик керак. Тарвузни эса дунёнинг деярли барча мамлакатларида яхши кўришади.

«FAOSTAT маълумотларига кўра, тарвуз истеъмол қилиш бўйича дунёда етакчилар Арманистон аҳолиси (аҳоли жон бошига йилига 47 кг), ундан кейин Албания (43 кг), Гаяна (28 кг), Туркманистон ва Черногориядир (27 кг). Украинада тарвуз истеъмоли даражаси нисбатан паст бўлиб қолмоқда – аҳоли жон бошига йилига 4 кг атрофида», – дейилади УКАБ хабарида.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

EastFruit

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди

EastFruit

Мева-сабзавот бўлимининг дўконга киришда жойлаштирилиши янада соғлом озиқ-овқат танловига кўмаклашади

EastFruit

Реза меваларни музлатиш учун Украинада ишлаб чиқарилган ускуна: юқори сифат ва арзон нарх

EastFruit

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин