Бош саҳифаЯнгиликларНега бу йил Украинада борш тўплами бир неча баробар қимматлашди?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Нега бу йил Украинада борш тўплами бир неча баробар қимматлашди?

EastFruit таҳлилчилари бу йил Украинадаги борш тўплами сабзавотлари нархининг тез ўсишига эътибор қаратишмоқда. Хусусан, айни дамда сабзининг улгуржи нархи ўтган йилгидан икки баробар, пиёз нархи икки ярим баробар, оқ карам ва лавлаги нархи уч баробар қиммат! Яъни 2020 йилнинг декабрь ойи бошига нисбатан ушбу тоифадаги сабзавотлар нархи ўртача 2,6 баробар ошди!

Дарвоқе, борш тўпламидаги нархи кўтарилмаган, аксинча, арзонлашган ягона маҳсулот бу картошкадир. Украина картошкасининг ўртача улгуржи нархлари айни пайтда ўтган йилга нисбатан 33 фоизга арзонроқдир.

ФАО ва ЕТТБ кўмагида 2021 йилнинг 3 декабрь куни Киевда бўлиб ўтган «Украина мева-сабзавотлари – 2021: Янги инвестицион имкониятлар» 17-халқаро конференцияси давомида ушбу ҳолатнинг сабаблари кўп бор муҳокама қилинди.(Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир «АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар» компанияси ташаббуси билан ташкил этилган). Бироқ, асосий сабаблар қаторида таҳлилчилар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли экин майдонларининг қисқаришини қайд этишди. Айни пайтда, картошка майдонлари (ушбу маҳсулот бир неча йил кетма-кет қиммат бўлган эди)ни, аксинча, сўнгги икки йилда фермерлар кенгайтиришди. Шу боис, унинг нархи ўтган йилга нисбатан пастроқ бўлди.

Борш тўплами сабзавотларини етиштиришга йўналтирилган инвестицияларга салбий таъсир кўрсатган бошқа омиллар сифатида донли экинлар ва мойли ўсимликлар нархи шиддат билан ўсиши фонида сабзавотлар етиштириш рентабеллигининг ёмонлашувини ҳам қайд этиш керак. Бу мойли ва донли экинлар етиштиришнинг гектарига маҳсулот етиштириш рентабеллиги бўйича борш тўплами сабзавотларига яқинлашиши учун имкон берди. Шу билан бирга, ФАОнинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак ўз нутқида қайд этганидек, бошоқли экинларни етиштиришда хавф даражаси пиёз, лавлаги, сабзи ёки карам етиштиришга нисбатан анчайин паст.

“Бундан ташқари, донни сақлаш борш сабзавотларига қараганда осонроқ ва арзонроқ. Қолаверса, донли маҳсулотлар нархида ҳеч қачон сабзавотларникидек кучли тебранишлар бўлмайди. Мисол учун, турли йилларнинг бир хил санасида оқ бошли карамнинг кечки навлари учун нархлар ҳатто 20 баробар фарқ қилиши мумкин. Ва бу, албатта, катта хавф. Сабзавотчиликнинг 2021 йилда пайдо бўлган яна бир салбий омили бу ер бозорининг очилишидир. Энди кўпчилик фермерлар бизнесда қолиш учун том маънода ер сотиб олишга мажбур бўлишмоқда. Ваҳоланки, агар  ер харидига маблағ йўналтирилмаганида  қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига сармоя киритилиши мумкин эди», дейди Андрей Ярмак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин