Бош саҳифаДолзарбМолдованинг йирик резавор кластери голубика етиштиришни режалаштиришмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдованинг йирик резавор кластери голубика етиштиришни режалаштиришмоқда

2022 йилда Молдовадаги йирик қулупнай плантациялари билан танилган Кунича қишлоғи (Флорешт тумани) фермерлар 1-2 гектар майдонга ҳар хил муддатда пишиб етиладиган голубика навларини синовли плантацияларда экишни режалаштирмоқдалар. Агар бу тажриба муваффақиятли чиқса, бу резавор меваларни мунтазам экспорт қилиш имконини берадиган даражада майдон кенгайтирилади (лойиҳа ташаббускорларидан бири Молдова мева ва резаворларини Россия бозорига етказиб берадиган савдо компаниясидир).

Тез орада Кунича фермер кооперативи фаоллари Польша ва Украинадаги голубика плантацияларига экскурсия қилишни режалаштирмоқдалар. Эҳтимол, бу сафардан мақсад голубика кўчатларини сотиб олиш бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, голубика етиштирувчилар, лойиҳа катта сармоя талаб қилишини ва кўп қийинчиликларга дуч келиш мумкинлигини билишади. Голубика кўчатларидан ташқари, торф ҳам четдан олиб келиниши мумкин (гарчи қишлоқ яқинида торфга ўхшаш ва pH 5,5 кўрсаткичли тупроқ тури мавжуд ер участкалари бўлса-да). Голубика етиштириш технологиясини яхши биладиган малакали агрономни топиш ҳам катта муаммо.

Ҳозирги вақтда Молдовада 10 гектар майдонга эга бўлган битта йирик ҳамда бир гектардан кам майдонга эга бир неча кичик голубика плантациялари мавжуд.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди

EastFruit

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Экзотик азимина – уни тижорий етиштириш истиқболлари қандай?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин