Бош саҳифаМахсусМолдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда
Махсус Янгиликлар

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

Иссиқхоналарда етиштирилган, асосан “Кодрянка” навли маҳаллий узум Молдова бозорларига июль ўрталаридан бошлаб етказиб берилмоқда. Етказиб бериш ҳажмлари у қадар катта эмас: узум етиштирувчилар ассоциацияси маркетологларининг баҳолашича, кунига 2-3 тонна. Товарлар асосан Яловень районидаги узум хўжаликларидан ортилмоқда. Сотиб олишга қодир харидорлар ҳам кўп эмас. Шу сабабдан, айтиш мумкинки, ички бозор мувозанатда турибди. Айни пайтда Молдованинг иссиқхона узумлари улгуржи нархлари бир мунча баланд – 50-55 лей/кг ($2,77-3,05/кг), бу ўтган йилги мавсумнинг худди шу даврига нисбатан 5-10 лей/кг қимматроқ деганидир. Шартли равишда айтганда, юқори нарх даражасига босим бўлиши мумкин бўлган ортиқча ҳажмлар июль ойида бироз пастроқ нархларда Украинага экспорт қилинган.

Июлда ички бозорда, айрим супермаркет тармоқларида импорт қилинган узум ҳам сотилмоқда. Маркетларнинг директорлари сўзларига кўра, бу узум нави ва олиб келинган мамлакатига қараб 40-45 лей/кг ($2,22-2,50/кг)дан харид қилиняпти. Пештахтада эса 60 лей/кг ($3,33/кг) дан кам нархда сотилмайди. Бироқ, олий сифатдаги қадоқ – кассероли ва flow-pack пакетларга қарамасдан, “дўкон” сифатидаги узумлар “бозор” узумларига рақобатни бой бериб қўяётган ҳолатлар кам эмас.

Маҳсулотни иссиқхоналарда етиштирувчи миришкорларнинг тахмин қилишича, бу узумлар кўпи билан яна икки ҳафта савдода бўлади. Бунда, асосан “Кардинал” навли узум нави таклиф қилинади. Товар кўпаяди, шу боисдан, Украинага экспорт ҳажмлари ҳам ортади. Ишлаб чиқарувчилар бир қанча партия Польшага жўнатилиши мумкинлигини ҳам истисно қилишмаяпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат

EastFruit

Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд

EastFruit

Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин