Бош саҳифаДолзарбМолдовалик ёнғоқ етиштирувчилар грек ёнғоғининг янги ҳосили учун юқори бошланғич нархларни кутишмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовалик ёнғоқ етиштирувчилар грек ёнғоғининг янги ҳосили учун юқори бошланғич нархларни кутишмоқда

Ёнғоқ етиштирувчилар ассоциациялари бирлашмаси вакиллари 2021 йилги ҳосил учун йиғим-терим мавсуми бошидаёқ юқори нархларга умид қилишга асос бор, деб ҳисоблашмоқда. Грек ёнғоғи мағзи (яримталик) учун кутилаётган улгуржи нарх 110-120 лей/кг (6,25-6,81 доллар/кг)дан кам бўлмайди. Шу муносабат билан қайд этиш жоизки, 2020 йилнинг октябрь ойи бошида ушбу маҳсулотнинг бошланғич харид нархи анча паст – 75-90 лей/кг (4,26-5,11 $/кг) бўлган. Aммо, шу ой охирига келиб, бир қатор сабабларга кўра,  жумладан, Молдова лейи курсининг AҚШ долларига нисбатан пасайиши туфайли у 110 лей/кг (6,31 доллар/кг)гача кўтарилди.

Молдовалик ёнғоқ етиштирувчилар 2021 йилда вазият ўтган йилги сценарий бўйича тус олади, деб тахмин қилишмоқда. Ва бу нархлар тез ўсишига сабаб бўлади. Бироқ, уларнинг бошланғич даражаси бир қанча сабабларга кўра юқори бўлади. Биринчидан, Молдова савдогарлари билан ҳамкорлик қилаётган европалик харидорларда ўтган йилги ҳосилнинг катта захиралари йўқ. Ёнғоқ етиштирувчилар саноат уюшмаси Европа Иттифоқи компанияларидан ёнғоқ мағзини юқори баҳо (120 лей/кг гача, 6,74 доллар/кг гача)га деярли бутун ёз сотиб олиш тўғрисидаги сўровни олганини даъво қилмоқда. Янги ҳосил ёнғоғига талаб ҳозирданоқ мавжуд.

Иккинчидан, саноат уюшмасининг фикрича, Молдова ёнғоқларига бўлган талаб AҚШда ва Жанубий Aмериканинг баъзи мамлакатларида ёнғоқ ҳосили ўтган йилга қараганда қарийб 10% паст бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар туфайли ортмоқда.

Шуларнинг ҳаммасидан ташқари, янги ҳосил ёнғоғи йиғим-терими бошланишидан бир ёки икки ҳафта олдин Молдова ёнғоқ бизнесида ушбу мевани етиштирувчиларнинг кўпчилиги бу жараён қандай ташкил этиларкин, деган  хавотирда. Ёнғоқ саноати бир неча йиллардан бери мева етиштиришнинг бошқа сегментлари, айниқса, узумчилик йўналишидагилар билан кундалик ишчилар бўйича кучли рақобат туфайли ишчи кучи танқислигини бошдан кечирмоқда. Бундан ташқари, ўтган йили ва шу йил бошида ёнғоқ экспортига ихтисослашган баъзи йирик савдо компаниялари кўплаб ходимларини бой берди. Афтидан, бу Молдова ёнғоқ бизнесининг муайян аспектларида акс этади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин