Бош саҳифаЯнгиликларМолдовалик фермерлар экспорт олхўриси сифатини яхшилаш заруратига эътибор қаратишди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовалик фермерлар экспорт олхўриси сифатини яхшилаш заруратига эътибор қаратишди

Молдова Республикаси мева бозори операторларининг қайд этишича, сентябрь ойининг иккинчи ярмида уларнинг камида бир қисми қўшни Руминия бозорига олхўри экспортини сезиларли даражада оширган. Шу билан бирга, паст сифат ва бир хил нархга қараганда, айни пайтда қўшни мамлакат бозорига етказиб берилаётган маҳсулотларнинг катта қисми мевали дистиллят ёки спиртли ичимликлар тайёрлаш учун қайта ишланади. Бироқ, шуниси ҳам борки, ушбу  канал охирги икки ҳафта мобайнида Молдова бозорида олхўрининг улгуржи нархларини  5-7 лей/кг оралиғида (0,28-0,40 доллар/кг) барқарорлаштирди.

Айрим боғдорчилик корхоналарининг раҳбарлари кўплаб маҳаллий қуруқ мева фабрикаларида хом ашёнинг катта захирасини ҳисобга олган ҳолда «десерт сифатидан кўра, саноат сифати»га мойил олхўрини ташқаридан жалб қилиш жуда қулай бўлганини таъкидлашди. Қайта ишловчилар олхўри йиғиш ҳажмини аста-секин камайтирмоқда, гарчи, уни сотиб олиш нархи ҳануз худди шу нарх – 3-4 лей/кг ($0,17-0,23/кг) оралиғида бўлса ҳам.

Шунингдек ўқинг: Олхўри – Украина, Молдова, Польша ва Россия бозорларидаги нарх ҳамда вазият таҳлили

Бундай вазиятда Молдованинг боғбон- экспортёрлари, мазкур меваларни экспорт қилиш тажрибаси деярли йўқлигига қарамай, EastFruit ёзганидек, Украина ташқи бозорларда Молдовага босим ўтказа бошлагани хусусида кўпроқ ташвишланишлари керак. Бундан ташқари, Молдова савдогарлари учун энг катта таҳдид – уларнинг украиналик ҳамкасб-рақиблари олхўрини айнан Польша ва Руминияга фаол экспорт қилаётганидир. Молдовалик экспортёрлар ҳақли равишда ушбу икки бозорни тўрт-беш йилдан буён ўзларининг Европа Иттифоқидаги анъанавий савдо йўналишлари деб билишади.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, 2020 йили Молдова олхўрисининг Европа бозоридаги энг йирик харидорлари яна Руминия (тахминан 10,5 минг тонна), Польша (3,2 минг тонна), Германия (2,6 минг тонна) ва Хорватия (1,5 минг тонна) бўлди. Бундан ташқари,  2019 йил маълумотлари билан таққослаганда қайд этилган мамлакатларнинг биринчисига етказиб бериш 14%га камайди, қолган учтасида мос равишда 112%, 88% ва 136%га ошди. Озиқ -овқат хавфсизлиги миллий агентлиги АNSA маълумотларига кўра, 2020 йили Молдовадан Европа Иттифоқига қарийб 23 минг тонна, 2019 йили деярли 20 минг тонна олхўри экспорт қилинган.

Молдовалик боғбон-савдогарлар Руминия бозорига Украинадан олхўри етказиб берувчилар масаласига ҳозирча хотиржам муносабатда бўлишмоқда. Бу, албатта, руминиялик улгуржи харидорларнинг қатъий прагматизми туфайлидир: «Улар фақат юқори сифатли Украина олхўрисини арзон нархда олишади”. Шу билан бирга, бунда потенциал хавф ҳам мавжуд: руминиялик савдо ҳамкорлари янги мавсумда Молдованинг у қадар юқори бўлмаган сифатли олхўрисини юқори нархда оладими ёки Украина олхўриси (ёки, эҳтимол, юқорироқ сифатли)ни бироз  пастроқ нархда сотиб олишни кенгайтирадими?

Куни кеча Молдова боғбонларининг ўзлари экспорт олхўриси сифатини яхшилаш вазифаси долзарблигига жамоатчилик эътиборини қаратгани қайсидир маънода далда беради. Facebookда улар француз дўкони пештахтасидаги паст сифатли Молдова олхўриси фотосурати билан қўйилган постга фаол ва асосан, кескин фикр билдиришди.

Молдова Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси FARM  мутахассисларининг фикрига кўра, жорий мавсумнинг об-ҳаво шароити туфайли олхўри навларини Европа Иттифоқи мамлакатларига фаол ва Россияга камроқ экспорт қилиш сентябрь ойи охири – октябрь бошида бошланади. Бундан ташқари, етказиб беришнинг асосий қисми «музлатгичларни четлаб ўтиб, боғлардан» амалга оширилади. Сақлаш учун (эҳтимол, қисқа муддатга) нисбатан оз олхўри қўйилади. Бу фақат йиғим-теримдан кейинги инфратузилмаси мавжуд бўлган, технологик жиҳатдан тараққий топган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг боғларида етиштириладиган юқори сифатли маҳсулотлар бўлади. Ушбу олхўри ноябрь-декабрь ойларида Германия, Венгрия ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари бозорларига экспорт қилинади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин