Бош саҳифаЯнгиликларМолдовалик фермерлар боғларни ҳимоялаш учун дўлга қарши тўрлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда (видео)
Видео Янгиликлар

Молдовалик фермерлар боғларни ҳимоялаш учун дўлга қарши тўрлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда (видео)

Кўплаб молдован фермерлар ўзларининг ҳосилини барбод қилган дўл ва жалалардан норози бўлиб юрган бир пайтда, бошқалари боғ участкаларини об-ҳаво инжиқликларидан асрашга қарор қилдилар ва дўлга қарши тўрлар сотиб олдилар. Бундай тўрлар арзон эмас, аммо сарфланган харажатни оқлайди, деб ёзади Publika.md.

Шолданешт районидаги Вадул-Рашков қишлоғида Адриан Кавкалюкнинг гилос боғи бор. 2019 йилда у 12 гектарлик майдонга дўлга қарши тўр ўрнатди:

“Бизда дўл хавфи каттароқ. Ҳосилни ҳимоя қилиш учун дўлга қарши тўр ўрнатишга қарор қилдик. Агар қайсидир бир йилда дўл дарахтларни ҳам уриб кетса, биз ўша йилнинггина эмас, балки кейинги йиллар ҳосилини ҳам йўқотамиз”.

Шунингдек ўқинг: Молдовада ёнғоқ ҳосили бўйича прогноз кўтарилди, лекин ҳосил ҳажми нисбатан паст бўлади

Ҳимоя тизими, боғбоннинг сўзларига қараганда, 90 минг еврога тушди. Энди унинг гилос мевалари яқин 15 йил давомида муҳофаза остида бўлади. Деҳқон молиялаштиришда ёрдам беришини сўраб Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш агентлигига мурожаат қилган.

“Улар қуйидаги шаклда ишлайди: 25% харажатлар – фермердан, 75% – агентлик томонидан қарзга берилади. Уч йил давомида кредитни тенг бўлиб, фоизларсиз тўлаш керак бўлади. Бу суммани тўлиқ қайтарганимиздан сўнг, биз AIPAга мурожаат қиламиз ва улар киритган инвестициямизнинг ярмини қоплаб беради”, дейди боғбон.

12 гектарлик боғда 120 минг метр дўлга қарши тўр ишлатилган. Грант олиш учун фермерлар IFAD дастурларини амалга ошириш бўйича консолидациялашган органга ариза топширишлари мумкин:

“Корхоналар инвестиция суммасининг 70%и миқдорида кўмак олиши мумкин. Ёрдамнинг энг кўп миқдори – 5 минг доллар”, дейди IFAD дастурларининг бош мутахассиси Лидия Гофман.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил дўл-ёмғирлар оқибатида 29 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари майдони зарар кўрган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Олмаота вилоятида (Қозоғистон) мева-резавор кластери яратилмоқда

EastFruit

Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми юқори ҳосилдорлик сабаб ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин