Бош саҳифаЯнгиликларМолдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган

Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг тижорат ҳажмидан қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификати билан бирга жўнатилган. Ўтган йили Европа Иттифоқи бозорига жами 30 минг тоннага яқин олхўри, ўрик, гилос ва олча экспорт қилинди.

EastFruit аввалроқ хабар берганидек, ҳозирги кунда GLOBALG.A.P  боғдорчилик соҳасида 100 дан ортиқ, GRASP эса 40 та мева етиштирувчини қамраб олган. Бу кўрсаткич бўйича Молдова Шарқий ва Жануби-Шарқий Европанинг кўплаб давлатларидан олдиндадир.

“Молдованинг самарадор қишлоқ хўжалиги” APM/USAID лойиҳасининг озиқ-овқат хавфсизлиги тизимлари бўйича эксперти Андрей Кумпаничнинг фикрича, аслида, GLOBALG.A.P сертификатини олган мева етиштирувчи фермер хўжаликлари ўтган йили бундан ҳам кўпроқ маҳсулот экспорт қилган.  Баъзи маҳсулотларни улар Россия бозорига жўнатди, у ерда эса харидорлар халқаро хавфсизлик стандартларининг мажбурий сертификатини талаб қилмаган. Бундан ташқари, GLOBALG.A.P билан сертификатланган айрим фермерлар саноатда қайта ишлаш учун Руминияга ортиқча намлик туфайли ёриқлар ҳосил қилган олхўрини катта ҳажмда жўнатди. Бу ҳолатда ҳам GLOBALG.A.P етказиб бериш учун зарурий шартлар сирасига кирмаган.

Шу билан бирга, GLOBALG.A.P ва GRASP  сертификатларини олган Молдова данакли меваларининг аксарияти  Европа супермаркетлар тармоғида сотилди. Бироқ, бу ҳолатда ҳам молдовалик фермерлар қисман рентабелликни қурбон қилишларига тўғри келди, чунки, улар, асосан, тармоқ ритейлерларига етказиб беришдан аввал Молдова меваларини қайта қадоқлаган европалик улгуржи савдогарлар билан ҳамкорлик қилишган.  Бироқ, 2021 йили Молдова қишлоқ хўжалиги корхоналарининг олхўри ва узумни истеъмол қадоқларида тўғридан-тўғри Европа супермаркетларига экспорт қилиши ҳолатлари кузатилди. Аммо бундай далиллар ҳозирча кўп эмас.

Андрей Кумпаничь биринчи бор GLOBALG.A.P ва GRASP сертификатларини олган ёки тасдиқлатган мева етиштирувчи фермерлар доирасининг йилдан-йилга кенгайиши Молдова мева экспортининг премиализациясини рағбатлантиришда давом этади. Бироқ, унинг фикрича, шулар қаторида ҳосилдан кейинги инфратузилмага эга бўлган ва Европа супермаркетларига тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб беришга эътибор қаратаётган фермерлар яқин келажакда ISO 22000, IFS, SMETA сертификатларини олишга ҳам тайёргарлик кўришлари керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдова шимолидаги данакли мева боғлари совуқдан катта зарар кўрди

EastFruit

Халқаро ташкилотлар Молдова фермерларига анъанавий энергия манбаларига қарамликни камайтиришда ёрдам беради

EastFruit

Молдовада вертикал фермер хўжаликлари учун инвестиция йўналтиришга қизиқиш кескин ошди (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин