Бош саҳифаЯнгиликларМолдовадаги қурғоқчилик 2022 йилги хўраки узум ҳосилининг миқдори ва сифатига таъсир кўрсатди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовадаги қурғоқчилик 2022 йилги хўраки узум ҳосилининг миқдори ва сифатига таъсир кўрсатди

Молдовадаги узумчилик хўжаликлари вакилларининг қайд этишича, июль ойи бошидан буён ҳукм сураётган ўта иссиқ ва қуруқ об-ҳаво туфайли кўплаб узум плантацияларида меванинг ҳажм олиши кескин сустлашди. Ирригацион тизимлар мавжуд бўлган узумзорларда ҳам мазкур муаммони ижобий ҳал этиб бўлмаяпти. Бундай ҳолатда буташнинг навбатдаги босқичини ўтказиш тавсия этилади — буталардан энг кам ривожланган узум бошларини олиб ташлаш зарур.

Аввалроқ узумчилик соҳаси мутахассислари ўтган йилги хўраки узумнинг нисбатан юқори ҳосили (100 минг тоннадан зиёд)дан сўнг 2022 йилда у тахминан 25-30 фоизга камайишини башорат қилган эди.  Маҳсулот сифатини ошириш мақсадида узумчилик бирлашмалари мутахассислари у ёки бу  плантациянинг суғориш, озиқлантириш режими ва бошқа шароитларига қараб, буталар юкини тахминан 10-14 т/га гача камайтиришни маслаҳат берди. Айрим агрономларнинг фикрига кўра, июль ойи қурғоқчилиги ва сўнгги икки ҳафтадаги салбий об-ҳаво башорати туфайли узумзорларнинг ҳосилдорлик юкини 7-8 т/га гача камайтириш мақсадга мувофиқдир.

Аммо шу ҳолатда ҳам фермерлар бу йил хўраки узум сифати (шингил ва резаворлар ҳажми) паст бўлиши мумкинлигини ҳисобга олишлари керак.  Июнь ойи охири — июль ойи бошларида узумзорларда касаллик (оидиум ва бошқа) ҳамда зараркунандалар (трипс) тарқала бошлади. Эътиборлиси, амалга оширилган ҳимоя чоралари ва атмосфера ҳароратининг кескин ошиши туфайли фитосанитария фонини меъёрий ҳолатга келтиришга муваффақ бўлинди. Аммо, бу хавф ҳам сақланиб турибди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовалик селекционер Руминияда грек ёнғоғининг қизил навини рўйхатдан ўтказди

EastFruit

2022/23 йилги мавсумда саноат олмаси ва олма концентратининг нархи қандай бўлади?

EastFruit

Молдовадан янги ҳосил олхўриси экспорти бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин