Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада юқори сифатли олхўрининг нархи ошишда давом этмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада юқори сифатли олхўрининг нархи ошишда давом этмоқда

Aвгуст ойининг биринчи ўн кунлигида Молдова бозорида олхўрининг улгуржи нархлари ўсиши давом этди. Бу ҳолат июль ойининг иккинчи ярмида қайд этилган эди. Шу билан бирга, нархлар поляризацияси жараёни ҳам аста-секин фаоллашмоқда: ички бозор учун олхўри ҳали ҳам 10-11 лей/кг ($0,56-0,61)дан ошмаган, экспорт учун эса у 14-15 лей/кг ($0,78-0,84)гача қимматлашди.

Шунингдек ўқинг: Молдовада етиштирилган олма савдоси жуда суст

Трейдерларнинг таъкидлашича, бу табиий ҳол. Турғунлик, баъзи ҳолларда эса мамлакатнинг шаҳар жойларидаги бозорларда олхўри улгуржи нархларининг пасайиши ёзги таътил пайти қимматбаҳо мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб камайиши билан боғлиқ (аҳолининг шаҳардан чиқиб кетиши туфайли)дир. Бундан ташқари, ёғингарчилик оқибатлари, июль ва август ойлари бошида баъзи ҳудудларда дўл ёғиши ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ички бозорга кириб келаётган муайян маҳсулотларнинг сифати ёмонлашди.

Шу билан бирга, Молдова мева-сабзавот бозори операторларининг кузатувларига кўра, экспорт товар оқими аста-секин ошиб бормоқда. Хусусан, Руминия бозорида харидоргир саналадиган «Петештянка» навли Молдова олхўриси ушбу мамлакатга етказиб берила бошланди. Бу йил ушбу олхўри навининг ҳосили Руминияда ҳам, Молдовада ҳам паст, бу, эҳтимол,  маҳсулот нархи баландлигининг асосий сабабидир.

Шу ўринда 2021 йилнинг август ойи бошида олхўри улгуржи нархлари даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир ярим-икки баравар юқори эканлигини қайд этиш жоиз.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин