Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада тарвуз нархи пасайиши кутилмоқда – бунга уч сабаб бор
МахсусЯнгиликлар

Молдовада тарвуз нархи пасайиши кутилмоқда – бунга уч сабаб бор

Молдовада 2021 йилги тарвуз мавсуми июнь ойи бошида – ўтган йилга нисбатан бир ҳафта эрта бошланди. «Қишдан – ёзга» кескин ўтиш, 2020 йил баҳори ўртасидаёқ юқори ҳарорат ва қурғоқчиликни ҳисобга олсак, бу ажабланарли ҳол бўлди. Бу йил полиз экинлари мавсуми эрта бошланишини бозор операторлари «одатий бўлмаган импорт» билан изоҳлашмоқда – Туркия ва Болқон минтақаси назарда тутилмоқда. Зеро, ўтган йилларда Молдова бозорига  эртаги тарвузларнинг асосий етказиб берувчиси Украинадаги жанубий вилоятлар эди. Шу билан бирга, бошланғич нархлар даражаси – 14-16 лей/кг ($0,77-0,88/кг), ўтган йилги – 18-19 лей/кг ($1-1,01/кг)дан паст бўлди. Aммо ўтган ойнинг ўрталаридан июль ойининг иккинчи декадаси охирига қадар Молдовада тарвуз нархи 4,50-6,0 лей/кг ($0,25-0,33/кг) даражасида сақланиб турди. Бу ўтган мавсум ёзининг худди шу даврига нисбатан юқори нархдир. Бироқ, Молдова мева-сабзавот бозори операторлари яқин келажакда тарвуз нархи сезиларли даражада пасайишини кутишмоқда. Бунинг камида уч сабаби бор.

Биринчидан, бир ҳафтадан кўпроқ зиёд вақт аввал маҳаллий бозорда қиммат кўчат усулида эмас, балки  очиқ плантацияларида ўстирилган Молдова тарвузлари пайдо бўлди. Яқин кунларда Молдовада ёмғир ёғиши ва совуқ тушиши кутилмоқда, аммо шу ҳафта охирига қадар иссиқ об-ҳаво қайта тикланади. Бу полиз экинларининг жадал ўсишига имкон беради. Бундан ташқари, Молдовага Херсон тарвузларини етказиб бериш яқин кунларда бироз кечикиш билан бўлса-да, бошланади. Натижада, Молдова бозорида яна кўплаб маҳсулотлар пайдо бўлади ва уларнинг нархи, албатта, пасаяди.

Иккинчидан, сўнгги икки йил ичида Молдовада сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириш учун қишлоқ хўжалиги майдонларини кенгайтириш жараёни содир бўлди. Шу билан бирга, ҳудудлардаги асосий ўсишни таъминловчи омил – томорқада сабзавот етиштириш билан бирга мамлакатда анъанавий равишда тарвуз етиштиришга ихтисослашган минтақалар сақланиб қолмоқда: Aнений Ной ва Хинчешть – марказда, Синжерей ва бошқалар – шимолда. Бу йил мазкур туманларда худди аввалгидек агрил остидаги полиз маҳсулотлари кўплаб дала майдонларида етиштирилмоқда.

Учинчидан, мевали экин етиштирувчилар Молдовада мева-сабзавот ва резаворларга деярли бутун бир ички талаб пасайганини аллақачон қайд этишди. Истеъмолчи нархлар пасайишини «охирги дақиқагача» кутишга қатъий қарор қилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин