Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада олманинг «Golden Delicious» нави ҳосили ўтган йилга нисбатан юқори, бошланғич нархлар эса паст
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовада олманинг «Golden Delicious» нави ҳосили ўтган йилга нисбатан юқори, бошланғич нархлар эса паст

Молдовада  «Golden Delicious» навли олманинг савдо мавсуми паст нарх – 4-6 лей/кг (0,23-0,34 $/кг) билан бошланди. Ўтган йилнинг октябрь ойи бошида мазкур навнинг улгуржи нархлари даражаси сезиларли даражада юқори, яъни 6-8 лей/кг (0,35-0,47 $/кг) эди. Қуйида ушбу вазиятнинг сабабларини ўрганишга ҳаракат қиламиз.

Боғдорчилик корхоналарининг раҳбарлари  EastFruitга берган интервьюларида жорий мавсум бошида ушбу навдаги олма нархига таъсир кўрсатувчи бир қанча омилларни қайд этишди. Биринчи омил ва эҳтимол, энг муҳими, ўтган йилга нисбатан 2021 йилги «Golden Delicious» ҳосилининг юқори эканлигидир. Бирор аниқ кўрсаткич ҳақида гапиришга ҳали эрта, лекин йиғим-терим тугаган боғлардаги натижаларга қараганда, 20-30% ва ундан ҳам кўпроқ ўсиш ҳақида сўз бормоқда.

Боғбонларнинг айтишича, бу йил «Golden Delicious» мевасининг калибри, асосан, йирик. Бироқ, аксарияти нуқсонли, намлик ва атмосфера ҳарорати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган «қуруқ тўр»дан иборат бўлиб қолган. Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда маҳсулот етиштирувчилар ва экспортёр-савдогарлар «Golden Delicious»га нисбатан ёзги боғлар олмасини сотиб олишда ишлатилган амалиётни давом эттиришди – қабул, асосан, боғлардан эмас, балки агрохўжаликларнинг саралаш ва қадоқлаш бўлимларидан амалга оширилди. Шу билан бирга,  ўртача сифатли, жорий истеъмол ва қисқа муддат сақлаш учун мўлжалланган «Golden Delicious» навининг нархи Gala олмаси баҳоси билан тенг даражада ва Idared навининг бошланғич баҳосидан ўртача 1 лей/кг юқори даражада ўрнатилмоқда. Молдова бозорида эса ўртаги ва кечпишар навларни етказиб бериш даражаси ҳозир талабдан ошиб кетди.

Мавсум бошида «Golden Delicious»нинг нисбатан паст нархда сотилишига иккинчи сабаб, Молдова мева бозори операторларининг фикрича, ушбу навга хос олмалар, одатда, узоқ муддатли сақлаш учун жойлаштирилади. Аввалги уч йиллик тажрибадан кўриниб турибдики, Россияда шундай навли Молдова олмасига талаб ва нархнинг сезиларли ўсиши январь ойининг иккинчи ярмидан бошланади. Бинобарин, энергия нархи кўтарилиши ҳисобига сақлаш харажатлари юқори бўлади. Бундай вазиятда савдогарлар фақат юқори сифатли меваларни сотиб олишга ҳаракат қилишади ва улар учун энг паст нархларда тўлов қилишади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда анжир шафтоли уч ҳафта ичида 2 баробардан зиёд арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин