Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

Молдова бозорларида маҳаллий олхўри жорий йил июль ойи ўрталарида 11 лей/кг ($0,61/кг) нархда пайдо бўлди. Бу ушбу мева ўтган йилги сотиш мавсуми бошларидаги нарх даражасидан 1-2 лей баландроқдир. EastFruit мониторинги натижаларига кўра, 2021 йил июль охирига келиб, Молдовада эртаки олхўрининг улгуржи нархлари ўртача 12 лей/кг ($0,66/кг)гача, энг юқори нарх эса 14 лей/кг ($0,77/кг)га қадар кўтарилди.

Ички бозор операторлари олхўрининг эртаки нархлари қимматлашувини учта асосий омил билан изоҳлашмоқда. Биринчиси, 2021 йилги ҳосилнинг ўтган йилдагига нисбатан 20-30% паст бўлганлиги. Бу ҳақда EastFruit аввалроқ хабар берган эди.

Иккинчи омил – ички бозорда данакли мевалар орасида рақобатнинг пасайиб бориши. Хусусан, юқори сифатли ўриклар ички бозорда анча камайиб кетди. Улар ҳозир нисбатан юқори нархда – 30 лей/кг ($1,66/кг)дан сотилмоқда. Ўз-ўзидан, сифатли йирик олхўра нархлари ҳам ушбу даражага қараб тортилмоқда.

Ниҳоят, учинчи омил – Россия ва Руминияга олхўри экспортининг бошланиши. Етказиб бериш ҳажмлари ҳозирча катта эмас. Айтиш жоизки, экспортга асосан “Эртаки Чачак” нави жўнатилмоқда. Аввалги йилларда экспортёр-трейдерлар унга у қадар катта қизиқиш билдиршмаганди, бироқ жорий йилда ушбу олхўри нави яхши ҳосил берган кам сонли навлардандир. Экспортга талаб ортиши натижасида ички бозорда ҳам нархлар кўтарила бошланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин