Бош саҳифаДолзарбМолдовада бу йилги олхўри ҳосили ўтган йилга нисбатан 20-30 фоиз паст бўлади, маҳсулот сифати эса юқори
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовада бу йилги олхўри ҳосили ўтган йилга нисбатан 20-30 фоиз паст бўлади, маҳсулот сифати эса юқори

Молдованинг деярли барча минтақаларидаги боғдорчилик корхоналари вакиллари бу йил кўплаб олхўри боғларида биологик даврийлик таъсирини кузатаётганликларини қайд этишмоқда. 2020 йилда нисбатан юқори ҳосил берган боғларда бу йил ҳосил анча паст бўлади (ва аксинча). Бундан ташқари, кўплаб олхўри плантациялари ўтган икки йилги қурғоқчиликдан кейинги оғир стресс таъсиридадир.

Эслатиб ўтиш жоизки, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатдаги 22,7 минг гектарлик олхўри боғларидан атиги 65 минг тонна маҳсулот олинган. 2019 йили Молдовада 109 минг тонна, 2018 йилда эса 133 минг тонна олхўри йиғиб олинган.

Молдова Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар федерацияси – FARM мутахассиси Aндрей Збанкэнинг кузатувларига кўра, биринчи ярим йилликда ёғингарчилик туфайли олхўри боғларида ҳосил пасайиши маълум даражада меваларнинг юқори сифати билан қопланади. Ёзнинг биринчи ярмидаги ёғингарчилик туфайли олхўрилар ҳажми каттагина. Плантациялардаги фитосанитар фон ҳам ҳозирча жиддий хавф туғдираётгани йўқ.

Ушбу ҳафта охирига қадар мамлакатнинг жанубий ва марказий зоналаридаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида олхўри («Эртаги Чачакская» ва бошқалар)нинг эртаги навлари йиғила бошланади. Молдованинг биринчи олхўриси, асосан, ички бозорга чиқади. Фермерларнинг фикрига кўра, мавсум бошидаги улгуржи нарх улар учун контейнер ва ҚҚС билан 12-20 лей/кг ($0,66-1,11) оралиғида қулай бўлади. Бу ўтган йилги бошланғич нарх даражасидан тахминан бир ярим баравар юқори. Талаб нархларига бўлган катта умид бу йил Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатларидаги олхўри ҳосилининг ёмон прогнозлари билан боғлиқ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат

EastFruit

Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд

EastFruit

Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин