Бош саҳифаМахсусМолдовада бодринг нархи қулади
Махсус Янгиликлар

Молдовада бодринг нархи қулади

Ўтган ҳафта охиридан шу ҳафта якунига қадар Молдовада бодрингнинг улгуржи нархи 25-50 фоизга, яъни 6-8 лей/кг (0,33-0,45 доллар/кг)гача пасайган. 2020 йилнинг июнь ойида Молдова бозорида бодринг нархи 11-14 лей/кг (0,62-0,79 доллар/кг) бўлган эди. Ёз охирига қадар ушбу сабзавот нархи минимал 10 лей/кг дан пастга тушмади.

Умуман олганда, мисли кўрилмаган вазият юзага келди. Ўтган дам олиш кунлари Кишинёв мева-сабзавот бозорларида  очиқ ерда етиштирилган маҳаллий бодрингнинг чакана нархи (ҳажм бўйича сараланмаган, лекин сифати ёмон эмас) 5 лей/кг гача тушди, аммо, натижада, маҳсулотга талаб сезиларли ошмади, таъминот даражаси эса ошиб кетди. Сабзавот етиштирувчи фермерлар ижтимоий тармоқлардаги ихтисослашган гуруҳларда бундай ҳолатдан оммавий равишда шикоят қилишди,  муаммога классик ОАВ ҳам далиллар констатацияси тарзида муносабат билдирди. Бироқ, афтидан, яқин кунларда вазият ўзгармайдиган кўринади. Мамлакатда ҳар куни ёғингарчилик бўлмоқда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар эса маҳсулот бузилмаслиги ва нархи тушиб кетмаслиги учун уни ҳар куни йиғиб-териб олишга мажбур. Шу билан бирга, кўплаб супермаркетлар тармоқларида импорт қилинган бодринглар ҳали ҳам устунлик қилмоқда, уларнинг нархи бозорлар ва «бутик»-киоскаларга қараганда бир неча баравар юқори бўлиши мумкин, аммо тармоқ ритейлерлари вазиятни ўзгартиришга шошилмаяпти.

Шунингдек ўқинг: Молдова қулупнай экспортини бошлади, аммо бу ҳали нархларга таъсир қилмади

Бундай вазиятда алоҳида консерва ишлаб чиқарувчи компаниялар ўзларининг тайёрлов цехлари орқали фермерларга бодрингни кўп миқдорда сотиб олишга тайёр эканликлари ҳақида хабар беришди. Аммо унинг нархи сифатга қатъиян боғлиқ бўлади, яъни, бу  фермернинг маҳсулотларни саралаш ва етказиб беришни таъминлаш имкониятига боғлиқдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Россия иссиқхоналарида сабзавот етиштириш деярли 8,5 фоизга ўсди

EastFruit

Грузиялик ёнғоқ етиштирувчилар маҳсулот сифатини ошириш ва премиум сегментга ўтишни мақсад қилишмоқда

EastFruit

Марказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин