Бош саҳифаЯнгиликлар«Молдова» узумини бозорга фаол етказиб бериш октябрь ойи ўрталарига қолдирилди
Долзарб Махсус Янгиликлар

«Молдова» узумини бозорга фаол етказиб бериш октябрь ойи ўрталарига қолдирилди

Ўтган ҳафта Молдова Республикасида сентябрь ойининг ғайритабиий совуқлиги туфайли «Молдова» навли хўраки узум ҳосилини оммавий йиғиш кампанияси октябрь ойининг иккинчи ҳафтасига борибгина бошланиши мумкин. Яъни, прогноз қилинган муддатдан тахминан яна бир ҳафта – ўн кун кеч.

Натижада республика учун узумнинг асосий экспорт нави саналмиш «Молдова» ҳосилини оммавий йиғиш даври ўтган йилги вазиятга нисбатан қарийб бир ойга кечикмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси вакилларининг сўзларига кўра, мамлакатнинг жанубий ва марказий ҳудудларидаги алоҳида узумзорлар «Молдова» узуми ҳосилини йиғиб олиш ишларини бошлаган. Мутахассисларнинг қайд этишича, бу асосли қарор, чунки, баъзи плантацияларда резаворларнинг шакар миқдори 18-19%га етди. Аммо шакар миқдори 17%дан кўп бўлмаган маҳсулотларни йиғиш ҳоллари ҳам мавжуд, бундай узумни ҳозир яхши нархда сотиш мумкин эмас ва уни омборга қўйиш ҳам тавсия этилмайди. Баъзи фермерлар ёмғир (шунингдек, эрталабки қуюқ туман)дан ва бу ҳолатда узум меваси ёрилишидан хавфсираб, «Молдова»ни йиғишга шошилаётган бўлиши мумкин.

Агар об-ҳаво маълумотларига ишонилса, бу ҳафта Молдовада ҳарорат илиқроқ бўлади ва қуёш чиқади. Аммо, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ҳолда узумда шакар тўпланиши жараёни нисбатан секинлашади – ҳафтасига 1-2% дан ошмайди.

Аввалроқ EastFruit хабар берганидек, сентябрь ойининг охирги ўн кунлиги бошида узум етиштирувчиларга савдогарлардан «Молдова» навли хўраки узумни 8-12 лей/кг (0,45-0,68 доллар/кг) нархда харид қилиш бўйича синама таклифлар туша бошлади. Баъзи вино заводлари узумзорлар эгаларига «Молдова» узумини қайта ишлаш учун 5,5 лей/кг (0,31 доллар/кг) нархда қабул қилишга тайёр эканликларини маълум қилишган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

Молдова шимолидаги данакли мева боғлари совуқдан катта зарар кўрди

EastFruit

Халқаро ташкилотлар Молдова фермерларига анъанавий энергия манбаларига қарамликни камайтиришда ёрдам беради

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин