Бош саҳифаЯнгиликларМолдова савдо компанияси Украина ва Беларусга қарийб 500 тонна ўрик етказиб беришни режалаштирмоқда
МахсусЯнгиликлар

Молдова савдо компанияси Украина ва Беларусга қарийб 500 тонна ўрик етказиб беришни режалаштирмоқда

Ушбу ҳафта охирига келиб, Молдованинг Мialex Nord SRL компанияси Украина ва Беларусь бозорларига Яловень тумани, Гангура қишлоғидаги фермер хўжаликларидан сотиб олинган Spring Blush навли ўрикларнинг биринчи партиясини юборади. Компания раҳбари Олег Aлександровнинг сўзларига кўра, бу йил компания ўрикнинг 500 тоннасини Украина ва Беларусь бозорларига жўнатишни режалаштирмоқда. Маҳсулотларнинг бир қисми улгуржи харидорларга, қолгани эса иккита супермаркет тармоғига берилади.

Mialex Nord раҳбари Spring Blush постсовет мамлакатларида машҳур эканлигини таъкидламоқда. Бундан ташқари, ушбу нав нисбатан паст транспортабеллик ва қисқа реализация муддати билан ажралиб туради. Қўшни Руминиядаги бозорнинг тижорат занжирида, хусусан, Кioto ва Faraliaда «умри» узоқроқ ўрик навларига талаб мавжуд. Бироқ, Молдовада бундай навли ўрик плантациялари ҳозирча  кам (улар ҳали давлат реестрига киритилмаган).

Шунингдек ўқинг: Молдовада қулупнай бизнеси барқарор ривожланиши учун меваларни музлатиш ва қуритиш учун қўшимча имкониятлар зарур (мулоҳаза)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (МADRM) маълумотларига кўра, ўтган йили Молдова қарийб 2 минг тонна ўрик экспорт қилди, ушбу ҳажмнинг тахминан ярми Украина бозорига кириб борди. 2020 йили Молдовада  3 минг гектар майдондаги боғлардан тахминан 8 минг тонна ҳосил йиғиб олинди (2019 йилда – 17 минг тонна, 2018 йилда – 16 минг тонна эди).

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин