Бош саҳифаЯнгиликларМолдова мевалари – Мадрид (Испания) шаҳридаги «Fruit Attraction» кўргазмасида
Янгиликлар

Молдова мевалари – Мадрид (Испания) шаҳридаги «Fruit Attraction» кўргазмасида

Испания пойтахти Мадридда бўлиб ўтган «Fruit Attraction» номли кўргазмада Молдова Республикасидан олма, хўраки узум ва олхўри намойиш этилди. Бу хусусда  МОЛДПРЕС хабар бермоқда.

Кўргазмада Днестрнинг ҳар икки соҳилидан 11 та ишлаб чиқарувчи иштирок этмоқда. Улар БМТ Тараққиёт дастурининг «Днестр соҳилида экспорт салоҳиятини ривожлантириш» (AdTrade) лойиҳаси доирасида Швеция ва Буюк Британия, шунингдек, ривожланаётган мамлакатлар (Голландия)дан импортни рағбатлантириш маркази, Инвестициялар бўйича агентлик ва Халқаро молия корпорацияси кўмаги билан ушбу кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

«Моldova Fruct» ассоциацияси аъзолари билан ҳамкорликда ташкил этилган реклама акциялари Днестрнинг икки соҳилидаги ишлаб чиқарувчиларни бирлаштириши билан аҳамиятлидир. Бу бизнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазмадаги илк  иштирокимиз. Кузатувларимизга кўра, данакли мевалар учун Европа бозори эътибор қаратишимиз керак бўлган истиқболли бозордир»,  дейди Днестрнинг чап соҳилида яшовчи фермер Андрей Кизил.

«Fruit Attraction»да иштирок этиш – бу Мoldova Fruct ассоциациясининг асосий мақсадларидан бири бўлиб, у Молдованинг безарар ва мазали меваларнинг ишончли етказиб берувчиси сифатида жаҳон харитасидан жой олишига хизмат қилади.

«Биз меваларимизни минтақага муваффақиятли экспорт қилмоқдамиз ва ушбу тадбирни янгидан-янги мева савдогарлари, айниқса, Ғарбий Европа ва Шимолий Африка вакиллари билан учрашиш ҳамда таклифларни илгари суриш учун яхши платформа, деб биламиз», дейди Мoldova Fructнинг ижрочи директори Юрие Фалэ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин