Бош саҳифаЯнгиликларМолдова: аграр йўналишдаги стартаплар давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Янгиликлар

Молдова: аграр йўналишдаги стартаплар давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Молдовада 45 нафар бошловчи тадбиркор қишлоқ хўжалиги соҳасида бизнес бошлаш учун (start-up лойиҳалар) давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Улар қишлоқ хўжалигига 40 миллион лей миқдорида сармоялар жалб этадиган, 80 дан ортиқ янги иш ўринлари яратадиган лойиҳаларни тақдим этишди, деб хабар бермоқда МОЛДПРЕС.

Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги, минтақавий ривожланиш ва атроф-муҳит вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу стартапларни  ривожлантириш учун давлат Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ривожлантириш Миллий жамғармасидан тахминан 26 миллион лей ажратади.

Шунингдек ўқинг: Молдова савдо компанияси Украина ва Беларусга қарийб 500 тонна ўрик етказиб беришни режалаштирмоқда

«Бу борада 24 лойиҳа аёллар, яна 21 лойиҳа ёш фермерлар томонидан ишга туширилади ва бошқарилади. Кўп йиллик плантациялар яратиш/модернизациялашга қаратилган лойиҳалар мавжуд бўлиб, натижада 32,7 гектар мевали плантация (олхўри, гилос, олча, шафтоли, олма)лар, ёнғоқ плантациялари – 79,2 гектар (грек ва ўрмон ёнғоғи), узумзорлар – 6,8 гектар, ароматик экинлар – 5,9 гектар (лаванда) ва мевали буталар (маймунжон, малина, смородина) – 3,8 гектар (жами қарийб 128 гектар кўп йиллик кўчатлар) яратилади», дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги интервенциялари ва тўловлар бўйича агентлик (AIPA).

Шунингдек, танлов давомида зоотехника секторидаги лойиҳалар, хусусан, асаларичилик фермаларини яратиш, қорамол, қўй ва чўчқа фермаларини яратиш/модернизациялаш билан боғлиқ стартаплар ҳам тақдим этилди.

«Авансли субсидиялар» механизми орқали стартапларни молиялаштириш ўз бизнесини ривожлантириш истагидаги ёш фермерлар ва аёллар учун янги имкониятлар эшигини очади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин