Бош саҳифаЯнгиликларМексика 2021 йилда резаворлар экспортини 10% га оширади
Янгиликлар

Мексика 2021 йилда резаворлар экспортини 10% га оширади

Мексика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки 5 ойида Мексика резаворлари экспорти 99 минг тоннани ташкил қилди. Ушбу тармоқ иштирокчиларининг таъкидлашича, пандемияга қарамай, Мексика резаворлари экспорти 2020 йилда ҳам ўсишда давом этган. FruitNews маълумотларига кўра, мазкур маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан 10% га ошган.

«Бир йил мобайнида (2020 йилда) биз 2,3 миллиард доллардан зиёд, 440 минг тоннадан ортиқ резаворларни экспорт қилдик. Резаворлар Мексикада экспорт ҳажми бўйича барча озиқ-овқат маҳсулотлари орасида пиво ва авокадодан кейин учинчи ўринда туради», дейди Мексика Резавор етиштирувчилар миллий ассоциацияси (Aneberries) президенти Хосе Луис Бустаманте.

Мексикада қулупнай, майиз, голубика ва малина майдонлари қарийб 52 минг гектарни ташкил қилади. Ушбу мевалар етиштирилаётган асосий ҳудудлар – Мичоакан, Халиско ва Қуйи Калифорниядир.

Мексикада етиштириладиган қулупнай ҳажмининг ярмидан кўпи экспортга мўлжалланган.

Сўнгги 10 йил ичида жаҳон бўйича қулупнай экспорти 36%га ошди. Мексика халқаро бозорга қулупнай етказиб бериш бўйича учинчи ўринда туради ва у жаҳон экспорт қийматининг 15% улушига эга.

Мексика қулупнайининг асосий бозори AҚШ ва Канададир, шунингдек, Мексика резаворлари бошқа мамлакатлар бозорларида ҳам мавжуд.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан эртапишар олма экспорти уч бараварга камайди – совуқ уриши ягона сабаб эмас

EastFruit

Россия Ўзбекистон ва Туркиядан тарвуз импортини кескин ошириб, импорт рекордини янгилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин