Бош саҳифаЯнгиликларМавсумий ишчилар етишмовчилиги Украина резавор бизнесининг асосий муаммоси бўлади — фикр
Долзарб Махсус Янгиликлар

Мавсумий ишчилар етишмовчилиги Украина резавор бизнесининг асосий муаммоси бўлади – фикр

Украинада малина ўстиришга  қизиқиш ортгани (ушбу резаворнинг баланд нархлари туфайли) ҳисобига, кўпинча, мазкур секторга инвесторлар қишлоқ хўжалигининг ва ҳатто бизнеснинг бошқа соҳаларидан кириб келмоқда. EastFruit таҳлилчилари яқинда малина етиштиришга сармоя киритмоқчи бўлган инвесторлар учун қулай “чек-лист”ни эълон қилди.

Бироқ, фақат малина етиштирмоқчи бўлганлар учун эмас, балки резавор бизнесининг бошқа йўналишлари (голубика, учқат, қулупнай, смородина ва бошқалар) учун тегишли жиҳатлардан бирини биз батафсилроқ кўриб чиқмоқчимиз. Бу ишчи кучи омили бўлиб, негадир унга кўпчилик етарлича баҳо бермайди.

«Кўп йиллардан буён украиналиклар Польша, Буюк Британия ва Марказий ҳамда Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларига малина, шунингдек, бошқа резаворлар ҳосилини йиғиш учун мавсумий ишларни излаб боришади. Шу боис, Украинада ортиқча ишчи кучи бор деган таассурот пайдо бўлиши мумкин. Бироқ, бундай эмас – ишчи кучи, айниқса, баъзи ҳудудларда резавор бизнесини ривожлантиришда асосий тўсиқ бўлиб келмоқда ва келгуси йилларда бу украиналик резавор етиштирувчилар учун ҳақиқий муаммога айланади», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Польшада узоқ вақтдан бери бу муаммо мавжуд. Бироқ, ушбу мамлакатда хорижлик мавсумий ишчиларни жалб қилиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш жараёнини соддалаштириш борасида оқилона сиёсат юритилади. Жорий йилда илк бор Сербия ҳам шундай муаммога дуч келди, у ҳатто малина ҳосилини йиғиб олиш учун Ҳиндистон ва Мўғулистондан ишчилар жалб қилиш устида иш бошлади! Айни пайтда бу ерда, асосан, Албаниядан келган мавсумий  теримчилар ишламоқда.

«Украина саноат бирлашмалари зудлик билан мавсумий ишчилар билан таъминлаш жараёнини соддалаштириш учун мунтазам меъёрий ҳужжатларни тайёрлаши керак. Зеро, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида шундай тажриба мавжуд ва бу борада янгилик ихтиро қилишга ҳожат йўқ. Иккинчи муҳим жиҳат шундаки, эндиликда резаворлар ҳосилини йиғиб олиш учун, масалан, Марказий Осиё давлатларидан хорижий ишчи кучини қонуний жалб этиш ҳақида ўйлаш ва уларни ишга жойлаштириш имкониятларини ҳукумат билан мувофиқлаштириш зарур. Яна қўшни Польша тажрибаси ҳақида гапирса арзийди, зеро, уни асос қилиб олиш мумкин. Акс ҳолда, Украина минглаб гектар янги малина ва голубика плантацияларини барпо этади-ю, уларнинг ҳосилини териб оладиган одамнинг ўзи бўлмайди. Ва бу ерда йиғим-терим нархи ҳақида гап кетмаяпти – кўп ҳудудларда малина йиғим-теримида ишлашни хоҳловчиларни топиш қийин ва бу вазият йилдан-йилга мураккаб тус оляпти», дейди Андрий Ярмак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Логистика чекловлари: тўпланиб қолган муаммолар оқими жаҳон савдосини издан чиқарди

EastFruit

Украинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда

EastFruit

Украинада бодринг нархи рекордларни янгиламоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин