Бош саҳифаЯнгиликларМарокаш Россияга помидор экспортини камайтириб, ЕИ мамлакатларига кўпайтирмоқда
Янгиликлар

Марокаш Россияга помидор экспортини камайтириб, ЕИ мамлакатларига кўпайтирмоқда

Испаниянинг Hortoinfo.es портали маълумотларига кўра, Марокаш 2020 йилда жами 596 720 тонна помидор экспорт қилган, бу беш йил аввалгига нисбатан 13,68%га кўп. Ушбу даврда мамлакат Россия помидор бозорининг сезиларли қисмини йўқотди, аммо Франция, Буюк Британия, Испания ва Голландияга экспортни сезиларли даражада оширди.

Франция 2020 йилда Марокаш помидори учун 359 350 тонна ҳажм билан энг яхши йўналиш бўлди, бу 2016 йилда Марокаш ушбу мамлакатга экспорт қилган ҳажмдан 6,15% кўпдир, деб ёзади AгроБизнес.

Иккинчи ўринни Буюк Британия эгаллади, у 2020 йилда Марокашдан 52 830 тонна помидор сотиб олди, бу 2016 йилга нисбатан 153,75 фоизга кўпдир.

Испания Марокаш помидори учун учинчи йирик манзил бўлди, 2020 йилда ушбу мамлакатга Марокашдан 40 220 тонна помидор импорт қилинган, бу 2016 йилга нисбатан 102,11 фоизга кўпдир.

Шунингдек ўқинг: Марокаш цитрус мевалар етиштиришни 32 %га оширади

Нидерландия Марокаш помидорининг энг йирик 4 та импортчиси рўйхатини якунлаб беради. 2020 йилда Марокаш Голландия бозорига 38 160 тонна помидор сотди, бу 2016 йилга нисбатан 472,11 фоизга кўп.

Сўнгги беш йил ичида Марокаш помидор экспортининг энг асосий тўртта йўналишида  экспорт ҳажми ошди. Aйни пайтда, бешинчи йирик йўналиш – Россияга экспорт ҳажми камайди. 2016 йилда Марокаш Россияга 110 200 тонна помидор экспорт қилган. 2020 йилда эса бу кўрсаткич 35 720 тоннага тушиб кетди, яъни 67,59 фоизга камайган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан эртапишар олма экспорти уч бараварга камайди – совуқ уриши ягона сабаб эмас

EastFruit

Россия Ўзбекистон ва Туркиядан тарвуз импортини кескин ошириб, импорт рекордини янгилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин