Бош саҳифаЯнгиликларМарказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Марказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда?

Картошка, пиёз ва сабзи гўшт билан бир қаторда Марказий Осиё мамлакатлари халқларининг анъанавий таомлари асосини ташкил этади. Ушбу маҳсулотлар нархлари даражаси кундалик ҳаётда истеъмол қилинадиган таомларнинг сабзавот қисмида таннархни белгилайди. Sputnik Тожикистон айнан шу сабзавотларни куни кеча онлайн нашрнинг  телеграм-каналида эълон қилинган Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ҳисобланган минимал озиқ-овқат савати рўйхатига киритди. Туркманистон бу рўйхатга кирмаган.

Ўзбекистон ва Тожикистон EastFruitнинг 60 га яқин мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича нархлар мониторинги мамлакатлари қаторига кирганлиги сабабли, лойиҳа мутахассислари ушбу мамлакатлар учун коррективлар киритди ва Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларида картошка, пиёз, сабзининг ўртача чакана нархлари шарҳини тақдим этмоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистон ва Тожикистондаги нархлар – EastFruit маълумотларига кўра, Қозоғистон ва Қирғизистондаги нархлар эса Sputnik Тожикистон маълумотларига кўрадир.

Энг қиммат картошка Нур-Султон (Қозоғистон)да, қолган мамлакатлар пойтахтларида эса ушбу маҳсулот нархи бир неча цент билан фарқланади ва 38 дан 41 центгача ўзгариб туради.

Сабзи учун энг юқори нарх Тошкент (Ўзбекистон)да, кейинги қиммат нарх эса Қирғизистон пойтахтидадир.

Пиёзнинг энг паст нархи Тожикистон пойтахтида ва энг қиммат пиёз – Қозоғистон ҳамда Қирғизистон пойтахтларида сотилмоқда.

Умуман, ушбу уч маҳсулот саватини кўриб чиқадиган бўлсак, унда ушбу саватнинг минимал нархи Тожикистон пойтахти – Душанбеда экани маълум бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин